11:22 / 25.07.2017
41 213

Жигарни «эзувчи» кундалик 9 та зарарли одат, уни тозаловчи 11 маҳсулот​

Жигарни «эзувчи» кундалик 9 та зарарли одат, уни тозаловчи 11 маҳсулот​
Ўртача 1.4 кг тош босувчи жигар танада катталиги жиҳатидан 2 ўринда турадиган муҳим аъзо. Бу жиҳатдан тери биринчи ўринни эгаллайди. Жигар организмнинг «биокимёвий лаборатория»си бўлиб, танада ҳазм қилиш, моддалар алмашинуви, иммунитетни таъминлаш, танада озиқ моддаларни сақлаш каби муҳим вазифаларни бажаради. Жигар танадаги тўқималарга қувват ва озиқа моддаси етказиб беради. Акс ҳолда бу тўқималар ҳалок бўлади.

Уни асраш учун қайси кундалик одатлар уни зарарлаши ҳақида билиб олишимиз жуда муҳим. Қуйида жигар фаолиятига салбий таъсир қилувчи омилларни санаб ўтамиз.

1. Жуда кеч ухлаш ва эрталаб жуда кеч уйғониш.
2. Пешобни ўз вақтида чиқариб юбормаслик.
3. Жуда кўп овқат истеъмол қилиш.
4. Нонушта қилмаслик.
5. Ҳаддан ташқари кўп дори-дармон ичиш.
6. Қўшимча моддалар, рангланган маҳсулотлар, сохта ширинлаштиргичлар истеъмол қилиш.
7. Ёғли овқатлар истеъмоли. Имкон қадар овқатларни ёғсиз истеъмол қилган маъқул. Айниқса, ҳолдан тойганда, тунги маҳалда ёғли овқатларни тановул қилманг.
8. Чала пишган маҳсулотларни истеъмол қилиш.
9. Спиртли ичимликлар истеъмол қилиш.

Қуйидаги маҳсулотлар жигарни хасталиклардан халос қилади.
1. Саримсоқ пиёз
2. Апельсин, мандарин
3. Лавлаги ва сабзи
4. Кўк чой
5. Баргли кўкатлар
6. Олма
7. Зайтун ёғи
8. Гречиха
9. Карам, брокколи каби крестгулли сабзавотлар
10. Лимон
11. Ёнғоқ
Маълумки жигар бир қанча токсинларни қайта ишлайди. Бунинг учун унга жуда кўп миқдорда кислород зарур бўлади. Агар кислород етишмовчилиги юзага келса, жигарнинг ишлаш фаолияти оғирлашади. Шу сабабли, шифобахш кислородли кўпик ичиб туринг.

Жигарни тозалашда лавлаги ҳам ёрдам беради. Бир неча лавлаги олинади ва пўстлоғи тозаланиб, лавлаги эзилиб пишгунга қадар узоқ вақт қайнатилади. Бу суюқликни кунига бир неча марта икки ҳафта давомида ичиш лозим бўлади.

Маккажўхорининг пўпилчаларини чой каби дамлаб, икки-уч ҳафта давомида сув ўрнида ичиш керак.

Янги узилган сабзавотлардан тайёрланган турли хил шарбатлар ҳам жигар фаолиятини яхшилашга таъсир кўрсатади.Сабзи (210 г), петрушка (60 г), сельдерей (150 г), бундай усулда тайёрланган шарбатни ҳар куни, бир ой давомида оч наҳорга ичиш керак.

Ярим стакан тузланган карам суви ва ярим стакан помидор шарбати билан аралаштириб, уни ҳам икки ҳафта давомида ҳар куни овқатдан кейин ичиш лозим.

Манба: Tafsilot.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Жигарни «эзувчи» кундалик 9 та зарарли одат, уни тозаловчи 11 маҳсулот​