Сан-Францискодаги Калифорния ҳамда Дэвис университетининг бир гуруҳ олимлари кетопарҳез мия фаолиятини яхшилаши ва умрни узайтиришини аниқлади.
Мутахассислар турли гуруҳларга ажратилган кемирувчиларни кетопарҳез усулида боқишди. Тажрибада мобайнида кетопарҳез сақлаган қари сичқонлар ёш сичқонларга қараганда пухта хотираси билан ажралиб турарди. Парҳезкор қари сичқонлар лабиринтда қийналмай йўл топди ва бошқа масалаларни ҳам осонликча ҳал қилди. Бундан ташқари уларнинг орасида ўлим ҳам сезиларли даражада камайди.
Кетопарҳез сақлаганда углеводлар ёғ ва оқсил ўрнини эгаллайди, бу организмни энергия манбаси сифатида глюкозадан эмас, ёғ кислоталари ва кетонлардан фойдаланишга ундайди. Шу тариқа кетопарҳез мия ҳужайраларини “энергия тежаш” режимига ўтказади, натижада ҳужайралар қариши секинлашади.
Хўш, кўпчиликка нотаниш бўлган кетопарҳез атамаси ўзи қандай бўлади? Нима ейиш мумкину, нимани емаслик керак? Хавотирга ўрин йўқ – сизни қиммат ёки ноодатий маҳсулотларни истеъмол қилишга мажбурламаймиз.
Кетопарҳезда истеъмол қилинадиган маҳсулотларнинг ўзигина эмас, уларнинг миқдори ҳам аҳамиятлидир. Углеводлар тановулини бутунлай тўхтатиш керак эмас, жуда кам миқдорда ейиш керак. Энг мақбули бир суткада 50 грамм углевод истеъмол қилишдир, бу мушаклар ва мия учун етарли.
Кетопарҳезда зарур маҳсулотлар рўйхати:
- Парранда ва ҳайвон гўшти
- Балиқ (ёғлиси ҳам)
- Творог
- Тухум
- Пишлоқ
- Ёнғоқлар
- Сабзавотлар (ҳаммаси эмас)
- Сут
Айтиш лозимки, сабзавотлар таркибида углевод кам. Шунинг учун уларнинг умумий калориясини ҳисобга олиш зарур (бир суткада 50 граммдан ошмаслиги лозим). Масалан, турли кўкатлар кетопарҳезга жуда мос, чунки таркибида углевод ўта кам.
Гўшт ва сут маҳсулотларини етарлича истеъмол қилиш мумкин. Гўштлардан энг яхшиси курка ва товуқ гўштидир. Балиқлардан лосось ва сельд ейиш керак.
Кетопарҳезда қуйидаги маҳсулотлар истеъмоли қатъиян тақиқланади:
- Ёрмалар
- Узум
- Банан
- Ёпиб пишир
- Лавлаги
- Сабзи
- Картошка
- Макарон
- Шакар
Манба: sof.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар