10:03 / 19.09.2017
11 777

Наркоздан кейин соч тўкиладими?

Наркоздан кейин соч тўкиладими?
— 6 ёшли қизимга чов чурраси бўйича жарроҳлик амалиёти маҳаллий наркоз ёрдамида бажарилди. Наркоз таъсириданми, билмайман, хуллас, қизалоғимнинг сочлари тутам-тутам бўлиб тўкилаяпти. Шифокорга учрасам, дори воситаси ва суртма мазь тавсия қилди. Агар бу наркоз асорати бўлса, бошқа бирор бир ўзгаришлар кузатилмасмикан?

Баҳора Ортиқова, Тошкент шаҳри


Шерзод Маҳмудов, шифокор-трихолог:

— Қизингиздаги соч тўкилишига наркознинг ҳам таъсири бўлиши мумкин. Шу билан бирга, организмдаги зарарли паразитлар (гижжа)га ҳам аҳамият қаратиш лозим. Сочнинг тутам кўринишда тўкилиши, яъни ўчоқли алопеция кўп ҳолларда гижжа асоратида ҳам келиб чиқади. Маҳаллий ҳушсизлантириш (наркоз) усули эса жигар фаолиятига таъсир кўрсатади. Айни вазиятда муаммога тўғри ёндашиш учун қоннинг умумий ва биокимёвий таҳлиллари текширилиши керак. Таҳлил хулосасига кўра, зарур муолажа усули танланади. Умумий қувватлантирувчи ҳамда иммунитетни кўтарувчи воситалар тавсия этилиши шулар жумласидан. Аксарият ота-оналар болалардаги соч тўкилишида сочни таги билан олиб ташлаш билан кифояланишади. Аммо бу масаланинг ечими бўлолмайди.

Манба: «Даракчи»

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Наркоздан кейин соч тўкиладими?