07:10 / 22.09.2017
24 213

Сабзи қандай хавфли касалликлар билан курашишда ёрдам беради?

Сабзи қандай хавфли касалликлар билан курашишда ёрдам беради?
Сабзи - кўплаб витамин, минерал ва микроэлементларга эга энг фойдали сабзавотлардан бири. Кўпчилик унинг фойдали хусусиятларини қадрлашмайди. Масалан, сабзидаги A витамини ҳеч қандай дори воситаларисиз кўриш қобилиятини яхшилай олади. Шунингдек у тери ва организмнинг шиллиқ қаватига ижобий таъсир кўрсатади ва уларнинг ҳолатини яхшилайди.

Кимлар кўпроқ сабзи ейиши керак ва у қандай хавфли касалликларда ёрдам беради?
  • Юрак-қон томир касалликларидан азият чекувчилар. Сабзи ўз таркибидаги целлюлоза ҳисобига қон томирларни ортиқча холестериндан тозалайди. Хом сабзини ҳар куни истеъмол қилинса, инсон ўзини атерсклероз ва юрак-қон томир тизимидаги бошқа касалликлардан кучли ҳимоя билан таъминлаган бўлади.
  • Шифокорлар барча аёлларга сабзини ҳар қандай кўринишда истеъмол қилишни тавсия қилишади, зеро бу сабзавот - саратон профилактикаси учун айни муддао. Ҳамма гап сабзида бошқа маҳсулотларга нисбатан A витаминининг кўплигидадир. Аёлларда энг кўп тарқалган онкология тури - кўкрак бези саратони бўлиб, бунга касалликка чалинган аёлларнинг организмида A витаминининг жиддий етишмаслиги сабаб бўлган.
  • Эркакларга ҳам сабзи истеъмоли зиён қилмайди, зеро ундаги фойдали моддалар эркакларнинг репродуктив функциясига ижобий таъсир кўрсатади.
  • Милк ва тиш оғриғидан азоб чекувчи кишиларга ҳам сабзи ейиш тавсия этилади. Бу сабзавот тиш эмалини мустаҳкамлайди, оғиз бўшлиғини паразитлардан тозалайди, милкларнинг қонашини олдини олади ва ҳ.к. Шунинг учун шифокорлар болаларга ҳам, катталарга ҳам хом сабзи истеъмол қилишни маслаҳат беришади.
  • Паришонхотир ва диққатини жамлай олмайдиган кишиларга ҳам сабзи фойда беради. У мияга ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Мунтазам равишда сабзи истеъмол қилган кишиларда хотира ва диққатни жамлашга доир муаммолар бўлмайди.

Сабзини имкон қадар хом ҳолатида ейиш тавсия этилади, зеро термик қайта ишлаш жараёнида сабзавотдаги фойдали моддаларнинг муайян қисми чиқиб кетади.

Манба: kun.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Сабзи қандай хавфли касалликлар билан курашишда ёрдам беради?