Сувни қандай ва қанча ичиш керак? Ичиш учун зарур бўлган сув табиий ва қайнатилмаган бўлиши керак. Фақат шундай сувдагина ҳаёт энергияси сақланган бўлади. Қайнатилган сув — «ўлик» сув ҳисобланади, унда ҳаёт энергияси мавжуд эмас. Тирикни албатта тирик билан даволаш мумкин, шунинг учун «ўлик», қайнатилган сув даво бўлмайди. Агар қайнатилмаган сувни тозалашнинг имкони ёки сифатига ишонч бўлмаса, 1 стакан сувга 1 томчи йoд, (1 чой қошиқда олма cиркаси, бўлмасам, лимон кислотаси) қўшиш зарур. Бундай муҳитда микроорганизмлар яшай олмайди.
Қон-томир касалликларида магнийга бойитилган сув жуда муҳимдир. Томирларни кенгайиши ва торайиши учун магний зарур. Сувда магний бўлса, юрак ва қон-томир касалликлари хавфи камаяди. Қайнатилган сувда магний тузларининг таркиби ўзгаради ва фойдали хусусиятларини йўқотади. Шунинг учун табиий, магнийга бойитилган минерал сув ичган маъқул.
Эрталаб уйғонибоқ сув ичишни бошлаш керак. Аввал томоқни, сўнг оғизни чайқаб, 1 илиқ стакан сув ичилади. 15-20 мунутдан сўнг нонушта қилинади.
Кун давомида 3 литргача овқатланишлар оралиғида сув ичиб турилади. Имкон даражасида ётишдан олдин сув ичмаган маъқул.
Нима учун овқатланиш ва ундан кейин сув ичиш мумкин эмас? Чунки овқат оғиз бўлиғидаги сўлак билан аралашиши зарур холос. Суюқлик билан истеъмол қилинган таом сўлакдаги ишқор билан тўлиқ аралашмайди, демак тўлиқ ҳазм бўлишга тайёр бўлмайди. Бундан ташқари сув ошқозон ширасини суюлтириб юбориши сабабли, овқат тўлиқ ҳазм бўлмайди ва танага керакли моддалар билан таъминланмайди. Тўлиқ ҳазм бўлмаган таом ичакларда ачиб, қонга заҳарли ва зарарли моддаларни тарқатади.
Овқатланиш пайтида суюқлик ичиш — ўзини ўзи заҳарлаш демакдир. Худди шундай жараёнлар овқатдан сўнг сув ичилса рўй беради.
Сувни қачон ичиш керак? Ичилган сув ошқозондан организм ҳужайраларига тарқаши ва тозалаш хусусиятини бошлаш учун 15-20 дақиқа кифоя.
Ошқозонда сув қолмаганидан сўнгина овқатланиш мумкин. Демак сув ичгандан сўнг 15-20 дақиқа ўтказиб, овқатланса бўлади. Овқатни шундай чайнаш керакки, у салкам суюқ ва қизилўнгачдан осон ўтиб кетиши зарур.
Инсон овқатланиб сув ичиши ёмон одат ҳисобланади. Овқатлангандан сўнг, ҳазм жараёни кетаётганда, суюқлик ичиб бўлмайди. Оқсилларни парчаланиши учун 1.5-2 соат, углеводларни парчаланишига 20 дақиқа вақт кетади. Демак, сувни овқатдан сўнг, 1.5-2 соатдан сўнг ичиш керак экан.
Кимда-ким ҳайвонот дунёсини кузатиб борган бўлса биладики, ҳайвонлар овқатланиш пайтида ва овқатланиб бўлиб сув ичишмайди. Еганини сингитиш учун ҳайвон ётиб дам олади ва сўнг сув ичгани боради.
Кумуш ёрдамида сувни тозалаш: Барча замонларда кумушдан тайёрланган идишга эътибор юқори бўлган, асосан ичиш учун зарур бўлган идишлар. Қадимий халқлар саёҳатга чиқишганда сувни кумуш идишларда сақлашган.
Кўпгина мамлакатларда сув ичиладиган қудуқларга кумуш танга ташлаб қўйишган, ҳозирги кунда ҳам шундай қилинмоқда. Одамлар кумушнинг сувга ижобий таъсирини қадимдан билишган.
Кумушнинг майда заррачалари сувда эриб, сувдаги зарарли микроорганизмларни ҳалок қилган. Олтиннинг бундай хусусияти жуда кам. Кумушли сувни хоҳлаган миқдорда организм кўтаргунча ичиш мумкин.
Манба: sof.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трамп қайси хорижий мамлакатлар етакчилари билан телефонлашгани маълум бўлди