05:38 / 26.09.2017
6 933

Ҳомиладор бўлолмаслигим вазниимга боғлиқми?

Ҳомиладор бўлолмаслигим вазниимга боғлиқми?
— Тўрт йилдан буён фарзандга зормиз. Турмуш ўртоғим билан барча тиббий текширувлардан ўтиб бўлдик, халқона усуллар ҳам қолмади, аммо натижаси бўлмаяпти. Яқинда тана вазнининг репродуктив тизим фаолиятига таъсири ҳақида эшитиб қолдим, эҳтимол, мендаги муаммо шудир? Вазним 75 килограмм, бўйчанман, аввалдан нозик қиз эмасдим. Ҳомиладор бўлолмаётганимга тана вазнининг таъсири борми?

А., Тошкент шаҳри

Нилуфар БЎСТОНОВА, гинеколог:

— Семизлик организмда моддалар алмашинувининг бузилиши сабаб юзага келадиган жараёндир. Айрим ҳолатларда тана вазнининг меъёрдан ортиқлиги фарзанд кўришга монелик қилувчи омиллардан бири сифатида қайд этилади. Бироқ шунда ҳам тўлалик билан бирга эндокрин тизим фаолиятидаги ўзгаришлар мавжуд бўлсагина, ушбу ташхисга юзланиш мумкин. Сизнинг вазиятингизда ортиқча хавотирга ўрин йўқ, тиббий кўрик хулосалари жиддий муаммони кўрсатмаган бўлса, яхши ният билан фарзандли бўлишингизга ишонинг.

Манба: «Даракчи»

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Ҳомиладор бўлолмаслигим вазниимга боғлиқми?