12:30 / 12.10.2017
11 212

Умрни узайтирувчи сабзавот...

Умрни узайтирувчи сабзавот...
Бу ажойиб сабзавот ҳатто умрни узайтирувчи маҳсулотлар рўйхатидан жой олган ва «Ҳаёт ўсимлиги» дея таърифланган. Чунки бақлажон бир қанча шифобахш хусусиятларга эга.
Жумладан, кераксиз суюқликнинг танадан ўз вақтида чиқиб кетишига ёрдам беради.
Ичакдаги фойдали микроорганизмлар мувозанатини мўътадил сақлаб, чириш жараёнларини сусайтиради.

Бод хасталиги ва ортиқча вазндан халос этади.
Узоқ вақт ва мунтазам истеъмол қилинганда эса қондаги холестерин миқдорининг кескин пасайишига кўмаклашади.
Бундан ташқари, бақлажон юрак-қон томир тизими касалликларида, юрак шишганда, буйрак, жигар хасталикларида парҳез таом сифатида қўлланилади. Айниқса, камқон беморларга яхши наф беради. Бунинг учун ҳар куни 100-200 граммдан бақлажон истеъмол қилиш мақсадга мувофиқдир.

Бақлажоннинг шифобахш хусусиятларидан бири танадаги ортиқча ёғни парчалайди, қондаги холестерин миқдорини камайтиради ҳамда модда алмашинувини яхшилайди. Бу, албатта, озишни истовчилар учун айни муддао. Айнан паст калориялилиги боис бақлажон парҳезбоп таомларда ишлатилади.

Шифокорлар кекса ёшлилар таомномасида, албатта, бақлажон бўлиши керак, деб ҳисоблашади.
Айниқса, чекиш­­ни ташлашдан қий­налаётганларга бақ­лажонни кўпроқ истеъмол қилиш тавсия этилади. Сабаби, бақлажон таркибида оз миқдорда никотин мавжуд бўлиб, тамакига бўлган талабни камайтиришда асқатади.
Шунингдек, бақлажонни кундалик таомномангизга доимий равишда киритиб қўйсангиз, у асаб тизимини мустаҳкамлаб, уйқусизлик ва депрессиядан халос қилади.

Бақлажондан тайёрланган ниқоб терини намлантириб, ажинлардан халос этади.
Ичаклардаги тиқинларни тозалашда қуритилган бақлажон тавсия этилади. Бунинг учун 1 ош қошиқ қуритилган бақлажонни майда чайнаб ейиш ёки 1 пиёла қайноқ сувда ивитиб, истеъмол қилиш лозим.

Сиёҳ ранг бақлажон талоқ фаолиятини меъёрга келтиради. Камқон беморларнинг организмида қизил қон таначалари ҳосил бўлишига ёрдам беради. Шу сабабли кун давомида бақлажонли таом ва салатларни тез-тез еб турсангиз, гемоглобин меъёрга келади, иммунитетингиз кўтарилиб, қувватингиз ошади.

Шунингдек, айнан иммунитетни ошириши, камқонликни даволаши ва таркибида фолат кислотаси мавжудлиги боис бақлажон ҳомиладор аёлларга ҳам тавсия этилади. Бироқ бундай вазиятдаги аёллар бақлажонни қайнатиб, истеъмол қилишгани маъқул. Сабаби, қовурилгани осон ҳазм бўлмаслиги мумкин.

Бақлажон шарбати антисептик ҳамда антибактериал хусусиятга эга ва шу боис у организмдаги инфекцияга қарши кураша олади. Халқ табобатида бақлажондан нафақат ички органларни, балки ташқи яра ва жароҳатларни ҳам инфекциядан тозалашда фойдаланишган.
Бақлажон қондаги қанд миқдорининг пасайишига ҳам самарали таъсир кўрсатади. Шунинг учун қандли диабети бор беморларга бақлажон шарбатидан мунтазам равишда ичиб туриш тавсия этилади.

ҲАММА ВИТАМИНИ ПЎСТИДА
Бақлажоннинг шифобахш меваси таркибида В1, В2, К, C витаминлар ҳамда минерал тузлар кўп. Бақлажоннинг пўсти юпқа, қора ёки бинафша рангдагиси истеъмол учун танланади. Унутмаслик керакки, бақлажон пўстида витаминларнинг асосий қисми сақланади.
Камқонлик ва камқувватлиликни енгишда бақлажонни арчимасдан пишириш тавсия этилади.

МИЛК КАСАЛЛИКЛАРИНИ ДАВОЛАЙДИ

Кўпинча одамлар орасида милк касалликлари тез-тез учраб туради. Агар билсангиз, бунга ҳам бақлажон яхши даво бўлади. Бунинг учун 10-15 г бақлажонни қирғичдан ўтказиб, пиёлага солинг ва унга 2 ош қошиқ қайноқ сув ҳамда 1 чой қошиқ ўсимлик мойи қўшиб, обдан аралаштиринг. Сўнг милкларингизга суртинг. 10 дақиқа ушлаб тургач, илиқ сувда оғзингизни чайинг. Бу муолажани 3 кун давомида кунига 2-3 маҳал қўлласангиз, милк касаллигидан халос бўласиз.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Умрни узайтирувчи сабзавот...