Тўғри овқатланиш тартиби киши танасининг саломатлиги ва гўзаллигини таъминлаши сиз ва бизга яхши маълум. Аммо шундай пайтлар бўладики, қаршингиздаги мазали конфетни рад этишга ботинолмайсиз... Келинг, бугун саломатлингиз ва гўзаллигингизга соя солувчи маҳсулотлар рўйҳати билан яқиндан танишамиз.
Чипс
Юқори калорияли чипслар таркибидаги канцероген ва тузлар чиройли қоматнинг кушандасидир. Эрмак учун бўлса ўрнига бодроқ ейиш анча фойдалироқ.
Колбаса
Колбаса маҳсулотларининг таркибидаги соя оқсили ва турли қўшимчалар унинг мазали ҳамда хушбўй бўлишини таъминласа-да, организмга сезиларли даражада зиён етказмасдан қолмайди.
Майонез
Майонезнинг зарарли маҳсулот эканлигини била туриб ҳам истеъмол қилишга жазм этмассиз балки? Салатларнинг мазасини ростлаш учун эса ёғлилик даражаси камроқ бўлган сметанадан фойдалансангиз бўлади.
Конфетлар
Конфетлар таркибидаги рафинадланган шакар қондаги глюкоза миқдорини оширади, қанднинг ортиқчаси эса ёғга айланади-қўяди. Шу сабабли конфет ўрнига туршак ёки майиз еган яхшироқ.
Шоколад
Жуда егингиз келса аччиқ ва қора шоколадга рўйхушлик беринг. Сифатли шоколад таркибининг 70% ини какао ташкил қилиши керак.
Торт ва пирожнийлар
Бунисини айтмасак ҳам ўзингиз жуда яхши билсангиз керак. Баъзан ширинликка кўнглингиз кетса, тортнинг ҳам шоколад ва ёнғоқли турларини эмас, мевали ва қаймоқли кремдан иборат кўринишини ҳарид қилишингиз мумкин. Меъёр борасида назоратни қўлдан бой бермасангиз бўлгани! “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Президент янги сайланган сенаторларнинг фаол бўлишига ишонч билдирди
Тошкентда ногиронлиги бўлганлар учун “Ижтимоий такси” хизмати йўлга қўйилди