Агар фарзандингизнинг витаминларга аллергияси бўлса, улар таъсирида тошмалар тошиб кетса, сув қуйиш натижасида узлуксиз равишда тумов бўлса, денгизга бориш эса қиммат ва узоқ бўлса, унда нима қилиш керак?
Иммунитетни кўтаришнинг бошқа усулларини синаб кўринг: улар ҳам жуда яхши натижалар бериши мумкин.
Массаж
Яхши массаж стресс даражасини пасайтиради ва иммунитетнинг шаклланишида муҳим рол ўйнайдиган «қувонч гормонлари» ишлаб чиқилишига ёрдам беради. Мутахассис чақириш шарт эмас: бир нечта осон усулларини ўрганиб олинг ва кичкинтойни ўзингизча хурсанд қилинг.
Сокин мусиқа
Оҳангли мусиқаларни ҳар куни эшитиш қондаги А иммуноглобулин миқдорини оширади. Айнан у бизнинг касалликларга қаршилик кўрсатишимиз учун жавоб беради! Ҳар куни кечқурун бола билан «мусиқали танаффус» ташкил қилинг – айнан классик мусиқалар бўлиши шарт эмас, асосийси мусиқа сокин бўлсин.
Ҳимолай тузи
Унинг таркибида иммун тизими учун зарур бўлган минераллар мавжуд. Тузни овқатга қўшинг, ванна ва ингаляциялар қилинг.
Ачитилган сут маҳсулотлари
Иммунитетимизнинг 70% и ичакларда «яшайди» – миллионлаб майда бактериялар унинг учун жавоб беради. Ва улар ҳаммасидан ҳам табиий, янги ачитилган сут маҳсулотларини яхши кўришади. Бола ўзига ёққанини есин – йогурт, творог, қуюқ қатиқ.
Ўсимликлардан тайёрланган чой
Бола билан биргаликда ҳақиқий саломатлик дамламасини тайёрланг. Унинг таркибида занжабил, лимон, қалампирмунчоқ ва кашнич донлари – энг кучли иммун кучайтирувчилар бўлсин. Ичимликка асал қўшинг ва кун давомида оз-оздан ичиринг.
Рақслар
Ҳар қандай мусиқа остида рақсга тушиш бутун организмни даволайди ва асаб тизимини касалликларга қарши курашишга «ўргатади». Бундан ташқари, бу боланинг ҳам, ўзингизнинг ҳам кайфиятингизни кўтаришнинг ажойиб усулидир.
Яланг оёқда юриш
Агар бола илиқ пол устида яланг оёқда юрса ҳам иммунитети мустаҳкамланади: бунга оёқ кафтидаги биологик нуқталарни кучайтириш ёрдам беради.
Манба: «Daryo.uz» “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Зеленский фронтдаги Покровск ва Купянск шаҳарларига ташриф буюрди
Путин Россиянинг янгиланган ядровий доктринасини тасдиқлади
Италия клуби янги бош мураббийни бир кунда ҳайдаб юборди...