23:06 / 12.11.2017
16 704

Тирноқларнинг ҳолатига қараб инсон қайси хасталик билан оғриганини аниқлаш мумкин

Тирноқларнинг ҳолатига қараб инсон қайси хасталик билан оғриганини аниқлаш мумкин
Тирноқларга қараб ўпка, буйрак, жигар, артрит хасталиклари, организмда витамин ва минераллар танқислигини аниқласа бўлади. Масалан, анемия ва псориазга учраган одамнинг тирноқларида чуқурчалар пайдо бўлади. Агар тирноқнинг ярми оқариб қолса, қон таркибида альбуминлар миқдори камайганидан дарак ҳисобланади.

Кислород етишмаса, тирноқ кўкариб қолади. Юқумли эндокардит хасталигига учраганлар тирноқлари остига қон йиғила бошлайди. Организмда витаминлар, кальций, оқсил танқислиги кузатилса, бу одамнинг тирноқлари ўта заифлашиб кетади. Темир моддаси етишмаслиги эса тирноқлар пастга қараб қийшайган ҳолда ўсишига олиб келади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Тирноқларнинг ҳолатига қараб инсон қайси хасталик билан оғриганини аниқлаш мумкин