Тиш чайишга мўлжалланган суюқликларнинг хавфли жиҳати аниқланди

  • 24-11-2017, 19:57
  • 1 744
  • Тиббиёт
  • Тиш чайишга мўлжалланган суюқликларнинг хавфли жиҳати аниқланди
    Мутахассислар фикрича, оғиз бўшлишини чайишга мўлжалланган махсус воситалар тез-тез қўлланилганда салбий натижаларга олиб келиши мумкин.

    Хабар берилишича, ушбу гигиеник восита оғиз бўшлиғидаги фойдали бактерияларни ҳам ўлдириши мумкин. Яна айримлари эса семириш ва қандли диабетнинг пайдо бўлишига олиб келади.

    Тадқиқот семириш ва қандли диабет касаллигига мойил минглаб одамлар иштирокида ўтказилди.

    Кунига бир марта оғиз бўшлиғини махсус воситалар билан чайган инсонларда касаллик хавфи 20%га ортгани қайд этилган. Восита кун давомида икки марта қўлланилганида эса хавф 30% га кўтарилади.

    » » Тиш чайишга мўлжалланган суюқликларнинг хавфли жиҳати аниқланди