Хитойлик фидойи шифокорлардан бири 18 соат давомида танаффуссиз ишлаган ҳолда касалхонанинг ўзидаёқ жон берди.
Хабарда айтилишича, ҳодиса Шанси провинциясидаги шифохоналардан бирида содир бўлган.
Респираторли касалликлар бўлими раҳбари ўринбосари Чжао Бянсян беморларни кўздан кечираётган эди. Шу пайтда тасодифан шифокор аёлнинг аҳволи ёмонлаша бошлаган ва беморнинг палатасида йиқилиб тушган.
Ҳодиса гувоҳларининг сўзларига қараганда, шифокорнинг сўнгги гапи “Онангизнинг аҳволи қандай?” жумласидан иборат бўлган.
Аёл зудлик билан реанимацияга олиб келинган, эртаси куни эса оламдан кўз юмган.
Текшириш ишлари давомида аёлнинг мия қон айланиши жараёнининг бузилиши оқибатида вафот этгани маълум бўлди.
Аёлнинг ҳамкасблари унинг ўта меҳнатсевар ва ўз соҳасидаги энг кучли шифокорлардан бири бўлгани ҳақида айтиб ўтишган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда