Пиёз жаҳонда энг кўп истеъмол қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотларидан бири. У нафақат овқатни мазали ва фойдали қилади, шу билан бирга у даволаш хусусиятига эга бўлган кучли восита ҳамдир.
Бу мўъжизакор сабзавот қадимдан муқаддас ҳисобланган ва Ҳиндистоннинг Аюрведа тиббиёт тизимида ҳамда Қадимги Хитой тиббиётида шамоллашга қарши энг яхши дори сифатида фойдаланилган.
Жаҳон Соғлиқни Сақлаш ташкилоти ҳам пиёзни эфир мойи, витамин С, В, В2, В қандлар, фитин, азотли бирикмалар, оз миқдорда йод, фитонцидлар, флавоноидлар ва бошқа моддаларга бой маҳсулот деб баҳолаб, нафас йўллари инфекциялари, тумов, шамоллаш, бронхит каби хасталикларга энг яхши даво деб эътироф этган. Унинг барги таркибида эса витамин С, В2, каротин, эфир мойи, қандлар, фитонцидлар ҳамда органик кислоталар бор.
Русларнинг қадимда ёзилган «Шифобахш гиёҳлар» китобида пиёз ҳақида қуйидаги сўзларни ўқиймиз: «…Мабодо юртингизда юқумли касалликлар тарқаб кетса, уй хоналарига бош пиёзларни осиб қўйинг. Шунда даргоҳингизга ҳаводан тарқайдиган касалликлар кира олмайди, хонангизнинг ҳавоси покиза бўлади».
Мазкур тавсияга ҳар доим амал қилиш эса жуда фойдали. Агар кечки пайтда пиёзни тўрт қисмга бўлиб, уни уйнинг ёки хонанинг ҳар ерига қўйиб чиқсангиз, грипп вируслари оилангизга таҳдид қила олмайди.
Пиёз ҳаводаги микробларни ўзига сўриб, уларни зарарсизлантиради ва одамнинг танасига киришига йўл қўймайди.
Олимларнинг фикрига кўра, пиёзнинг бу хусусияти унинг витаминларга бой таркиби билан боғлиқ. Яъни, унинг таркибидаги олтингугурт билан бирикувчи сульфидлар, органик кислоталар жуда фойдалидир. Айни шу моддалар пиёзни арчганда бизни «йиғлаш»га мажбур қилади. Пиёз бўлаклари ҳар жойга қўйилса, мазкур моддалар ҳавога кўтарилиб, уйни дезинфекция қилади.
Пиёзнинг таркибидаги кучли дармондорилар юрак хасталикларига қарши курашади, саратоннинг олдини олади ва иммунитет тизимини мустаҳкамлайди.
Абу Али ибн Сино пиёзни сариқ касаллигига қарши қўллаган ҳамда иштаҳа очишда фойдаланган.
У пиёз шираси билан йирингли яраларни, қулоқдан йиринг оқишини, ангина ва кўзга оқ тушишини даволаган. Булардан ташқари пиёз ширасини бош оғриқни қолдирувчи, юмшоқ ич сурувчи ва аёлларда ҳайз тўхтаганда ҳаёз келтирувчи дори сифатида ишлатган.
Кўк пиёз юрак мушакларининг яхши ишлашини таъминлайди, танадаги ортиқча суюқликни чиқариб юборишда аҳамияти катта ҳисобланган калий ва каротин моддаларига бой. Тиш касалликларининг ҳам олдини олишда пиёзнинг фойдаси катта.
Эслатма: Пиёз сувини бурунга томизиш мумкин эмас, чунки у яллиғланган шиллиқ қаватга таъсир қилади. Иссиқ мижозли кишиларнинг хом пиёз ейишлари зарарли бўлиб, уларнинг хотирасини пасайтириб, бошларини оғритиши мумкин.
Хотирани мустаҳкамлаш учун пиёзли малҳам:
Бир стакан пиёз шарбати 1 стакан асал билан аралаштирилади. Шу доридан кунига уч маҳал овқатдан бир соат олдин ёки овқатдан 2-3 соат кейин 2 ой давомида бир чой ёки ош қошиқда мия склерозига даво сифатида истеъмол қилинади. Икки ҳафта танаффус қилиб, яна 2 ой ейиш тавсия қилинади.
Уйқуга кетиш олдидан пиёзни бир неча бўлакка бўлиб, оёқ остига қўйиш ва пахтали пайпоқ кийиб ётилса, танадаги зарарли токсин ва грипп инфекциялари пиёз ёрдамида оёқ орқали сўриб чиқарилади.
Манбa: sof.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда