Гўзаллик қурбонлик талаб қилади, дейилади. Буни Уэльснинг Рексем шаҳарчасида яшовчи Салли Робертс ўз танасида синаб кўрди. У ўзининг лабларини шишириш учун жарроҳлик амалиётини бажартирганидан кейин, унинг лаби шунчалик шишиб кетдики, у ҳатто овқат ҳам еб-ичолмай қолди, деб хабар беради Qalampir нашри.
Жарроҳлик амалиётининг кейинги куни, Робертснинг ташқи кўринишини янада чиройли қилиши керак бўлган лаблари шишиб, ёрилиб кетган. Замонавий мода талабгори лабининг ёрилган жойларидан, шифокор томонидан киритилган суюқлик сизиб чиқа бошлаган.
Робертсда лабига киритилган химиявий суюқликка нисбатан кучли аллергия бошланган. Уэльслик аёл тўғри маънода тилини йўқотиб қўйиши мумкин бўлган. Шифокорлар зудли билан оғриқни қолдирувчи, шамоллашнинг олдини олувчи ва организмда жараёнларни секинлаштирувчи дориларни ёзиб беришга мажбур бўлган. Акс ҳолда Робертсда анафилактик (шок) карахтлик бошланиши мумкин эди.
Робертс омадли экан, шифокорлар ўз вақтида ёрдам қўлини чўзишди ва жарроҳлик натижасида келиб чиқиши мумкин бўлган жиддий кўнгилсизликнинг олди олинди. Энди, Робертс барчага пластик жарроҳлигини ўтказишдан олдин керакли лаборатория таҳлилларни ўтказишни тавсия қиляпти. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда