Манго цитрус мева бўлиб, унинг катталиги баъзан 2 кг гача бўлади. Мангонинг 100 граммида 68 ккалл бор. Уни шундайлигича, консерваланган ёки шарбат ҳолида истеъмол қилиш мумкин. Шунингдек, манго парҳез салат ва балиқдан тайёрланган таомга ҳам ишлатилади.
Манго ҳомиладор аёлларнинг севимли мевасидир. Биринчи навбатда, унда сақланадиган фоли кислотаси ҳар хил нуқсонлар, жисмоний камчиликларнинг келиб чиқишига йўл қўймайди. Масалан, йўлдошнинг тўғри ривожланиши, юрак-қон томирлари системасининг меъёрий шаклланиши ва гўдак терисининг бекаму кўст бўлишига ёрдам беради.
Манго ошқозон-ичак трактининг фаолиятига яхши таъсир этади. Бу эса бўлғуси онани ичи дам бўлиши ва қотишидан асрайди. Бундан ташқари, уларнинг буйрак ва асаб системаларининг фаолиятини яхшилайди. Манго таркибидаги темир моддасининг кўплиги ҳомиладор аёлнинг гемоглобинини кўтариб, анемиядан асрайди.
МИЛК КАСАЛЛИКЛАРИГА ҚАРШИ
Таркибида С витамини етарли миқдорда сақланганлиги боис иммунитетни кўтаради, нафас йўллари ва гриппга оид касалликларни яқинлаштирмайди. Бундан ташқари, мангони оғиз бўшлиғидаги касалликлар (милк яллиғланиши, стоматит ва пародонтоз) га қарши ҳам қўллаш мумкин. Бунинг учун манго шарбати билан оғизни кунига бир маҳал чайиш кифоя. Чунки аскорбин кислотаси милк касалликларига қарши фаол курашади, иштаҳани очади ва қувватлантиради.
БУЙРАК КАСАЛЛИКЛАРИГА ДАВО
Ҳиндистонда манго шифобахш мева сифатида буйрак касалликларига қарши кенг қўлланилади. Манго пешоб йўлларидаги тошларни туширади, буйракдаги пиелонефрит ва шамоллаш оқибатида вужудга келадиган хасталикларнинг олдини олади. Бундан ташқари, худди ана шу органларда саратон касалликларининг келиб чиқиши ва ривожланишига йўл қўймайди.
ТАРКИБИ
Мангода кўп миқдорда глюкоза, фруктоза, сахароза ҳамда, шовул, лимон, қаҳрабо, олма, фоли ва аскарбин кислоталари, С, А, Е ҳамда В гуруҳидаги витаминлар, калий, магний, кальций, фосфор, темир ва рух каби микроэлементлар сақланади. Аслида, манго паст калорияли мевалиги учун ундан парҳезбоп таомда фойдаланилади, аммо юқорида таъкидлаганимиздек, у сервитамин ва микроэлементларга бойлиги туфайли барчага тавсия этилади. Мангодан ҳар куни ҳеч бўлмаганда, 1 марта истеъмол қилсангиз, анемия, геморрой, диарея, қабзият ва мушаклар таранглашувидан ҳимояланасиз.
НЕРВ СИСТЕМАСИГА ТАЪСИР ЭТИШИ
В гуруҳидаги витаминлар инсон асабларига самарали таъсир этади. Мангода бундай имконият катталиги боис унинг ёрдамида стресс ва сурункали чарчоқдан чиқиб кетиш мумкин. Кунига 1 дона манго истеъмол қилган ҳомиладор аёл токсикоз симптомларидан халос бўлади. Чунки токсикоз ҳам иммунитет пастлиги ва депрессия ҳолатидан келиб чиқади.
ШАРБАТИ ОЗДИРАДИ
Манго шарбати озишни истаганлар учун энг яхши маҳсулотдир. У хушхўр ва иштаҳа очар бўлиб, бутун организмингизни ортиқча ёғдан халос этади.
ШАПКЎРЛИКНИ ДАВОЛАЙДИ
Мангонинг таркибида ретинол кўплиги боис кўриш нерви ҳамда мугуз пардасига жуда фойдали. У, айниқса, шапкўрликка, кўзлардаги сурункали чарчоқ ва мугуз пардасининг қуруқшаб қолишида муҳимдир. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади