Тузни ҳамма «оқ ўлим» деб атаса ҳам, лекин уни овқатга ишлатишда давом этади. Дунёдаги энг машҳур бу зираворга тенг келадигани йўқ ва у кўпчилик озиқ-овқатлар, таомлар таркибида бор. Туз — нафақат қўшимча, балки у яна ажойиб консервант ҳам. Асрлар давомида турли хил озиқ-овқатларни тузлаш ёрдамида сақлаб келганлар, бугунги кунда эса туз — мураккаб таркибли озиқ-овқатларнинг энг керакли масаллиғи ҳисобланади.
Ҳақиқатан ҳам туз ўзи нима?
Туз энг муҳим озуқа моддаси ҳисобланади ва инсон танасининг унга эҳтиёжи бор. Одам учун суткалик меъёр бир кунда бир чой қошиқни ташкил қилади.
Денгиз тузи ва ердан қазиб олинадиган туз орасида унга ишлов берилиш бошлангунга қадар ҳеч қандай фарқ йўқ. Заводларда ишлов беришда хом ашёдан кальций, калий, магний, сульфат ва фторидлар олиб ташланади. Натижада дўконларда сотиладиган ош тузи ҳосил бўлади. Денгиз тузи ош тузининг таркибида бўлмаган микроэлементларга эга. Ош тузига қоидага асосан қўшимча элементлар қўшилади. Одатда бу йод ва ёпишишга қарши моддалардир.
Қанча кўп туз есангиз, буйракларнинг иши шунча қийинлашади. Аъзоларнинг ҳамма кучи ортиқча натрийни қайта ишлашга сарф бўлади. Шунга қарамасдан қонда ортиқча тузлар йиғилади ва оғирлик юракка узатилади. Бу томирлардаги босимни оширади ва оғирлик бутун организм бўйлаб тарқалади.
Хулоса: агар иложи бўлса, ортиқча чимдим туздан ёки пакетдаги тузли ёнғоқлардан воз кечинг. Шуни унутмангки, бу зиравор буйрак фаолиятини ёмонлаштиради, унда тошлар пайдо бўлишига сабаб бўлади ва қон босимини оширади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади