
Америка диетологлари навбатдаги изланишлар натижасида иштаҳани назоратга ола билувчи ўсимлик турини аниқлашди. Бу ариқлар бўйида ўсадиган ялпиз ўсимлигидир. Кимдир тўйганини билмаса, нуқул очлик ҳиссидан азобланаверса, шу сабабли семириб кетиб қолаёзган бўлса, олимлар ялпизга мурожаат этишни маслаҳат беришади.
Ялпизнинг ҳиди кўзи очликни, қутурган иштаҳани қайта тарбиялаш, тўхтатиш, ортиқча вазндан халос қилишда муҳим аҳамият касб этади. Шундай экан, ким семизликдан қутулиш ниятида бўлса, нуқул овқатлангиси келаверса, ялпиз ҳидласин, ёки чой ўрнида дамлама тайёрлаб ичсин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар