22:30 / 23.01.2018
9 235

Танадаги кальций қандай аҳамиятга эга?

Танадаги кальций қандай аҳамиятга эга?
Кўпчилик инсонлар суякларини жонсиз деб ҳисоблашади. Лекин устки қисмини ҳисобга олмаганда суяклар жонли бўлиб, ичида ўта ингичка томирлар, асаб толалари ва суяк илиги мавжуд. Инсоннинг суяклари бир вақтнинг ўзида ўзига хос “банк” ҳамдир. Зеро, улар кальций ва фосфор каби ҳаётий зарур моддаларни йиғиб, керак бўлганда, йиғилган бу моддаларни танага қайтариб беради.

Танадаги калций қандай аҳамиятга эга?
Кальций танага атрофдан келадиган огоҳлантиришларнинг асаб толаларига етиб боришини таъминлайди. Бу жуда муҳим. Чунки кальцийсиз огоҳлантиришлар асаб толаларига етиб келмайди. Бу эса – инсон фалаж бўлиб, ички аъзолари ишламай қолади ва инсонни ўлимга олиб боради, дегани.

Кальцийнинг аҳамияти бу билан чегараланмайди
Бир жойингиз кесилса, сал ўтиб қон қотиб, оқишдан тўхтайди. Бу – фавқулодда муҳим ҳолат. Агар қон қуюқлашиб қотиб қолмаса, нима бўларди? Сув тўла тешик тоғоранинг суви тешикдан оқиб бўшаб қолгани каби, вужудимиздаги қон ҳам кичкина кесик жойдан оқиб кетган бўларди. Лекин инсон танасида қонни қотирадиган мўъжизавий механизм борки, у инсонни муқаррар ўлимдан сақлайди. Мазкур механизмни ҳаракатга келтирадиган энг асосий омиллардан бири айнан кальцийдир. Зеро, суякларимизда кальций йиғилмаганда қонимиз қуюлиб, қотиб қолмаган бўларди.

Вужудимизда бораётган саломатлигимиз билан боғлиқ бу каби жараёнлар биздан ҳеч қандай ҳаракат талаб қилмайди. Шу боис, бу ҳолатларни меҳрибон Аллоҳнинг биз бандаларига чексиз раҳматидан бир далил сифатида билишимиз ва ҳамиша шукрда бўлишимиз лозим.

Манба: mulohaza.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Танадаги кальций қандай аҳамиятга эга?