13:40 / 24.01.2018
9 615

Қачон сув ичиш мумкин: овқатдан олдинми, овқат маҳалими ёки овқатдан кейинми?

Қачон сув ичиш мумкин: овқатдан олдинми, овқат маҳалими ёки овқатдан кейинми?
Кимдир сувни ҳазм қилиш осонроқ бўлиши учун овқатланиш олдидан ичишни масалаҳат беради. Баъзилар сув ошқозон ширасини суюлтириб юборишини ва натижада ҳазм қилиш секинлашишини айтади.

Қуйида гастроэнтеролог Анна Юркевичнинг бу борадаги маслаҳатларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Тўғри овқатланиш ҳақидаги йўриқномаларда одатда 25–30 мл/кг рақами кўп учрайди — одамга айнан шунча сув ичиш тавсия қилинади. Албатта бу рақам шартли равишда кўрсатилган, чунки одамнинг қанча сув ичиши кўпгина омилларга боғлиқ:
  • Ҳавонинг намлиги ва ҳароратига.
  • Одам танасининг ҳароратига.
  • Вазнига.
  • Ёши ва жинсига.
  • Жисмоний фаоллигига.
  • Организмдаги суюқлик ажратувчи тизим касалликларига.

Организмнинг чанқаш ҳақидаги сигналларини ўз вақтида фаҳмлай олишингиз керак. Бунинг учун ёнингизда ҳар доим сув солинган пиёла ёки бутилка бўлсин ва ҳар 30—60 дақиқада бир марта хоҳлаганча сув ичинг.

Энди эса сув ва овқат муносабатлари ҳақида.
Шубҳасиз, сув ошқозон ширасини суюлтириши ва кислоталиликни пасайтириши ёлғон.

Акс ҳолда, кислоталикни пасайтирувчи дори-дармонларни буюришга ҳожат қолмас эди, бир пиёла сувнинг ўзи етарли бўлар эди.

Овқатланишдан олдин ҳам, кейин ҳам ва овқат маҳали ҳам сув ичиш мумкин. Масала суюқликнинг қандай мақсадда ва қандай ҳажмда ичилгани. Оч қоринга ичилган сув меъдадан анча тез чиқиб кетади: 300 мл сув 5–15 дақиқа давомида.

Албатта, овқатланишдан олдин бир литр ва ундан ортиқ миқдорда сув ичиш керак эмас, чунки суюқликнинг меъдадан чиқиб кетиши узоқроқ давом этади, ейилган овқат билан биргаликда эса унинг деворларини чўзиб юбориши ва ёқимсиз ҳолатни келтириб чиқариши мумкин.

Овқатланиш вақтида, агар сиз қуруқ овқат истеъмол қилаётган бўлсангиз сув ичиш мумкин. Бундай ҳолатда сув овқатнинг ўтишини, юмшашини ва майдаланишини яхшилайди.

Овқатланиб бўлгандан кейин бир неча қултум сув ичишни хоҳлаш бу нормал ҳолат. Асосий ўлчов — бу сизнинг хоҳишингиз, яъни чанқаш ва сизнинг сезгиларингиз.

Манба: Daryo.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Қачон сув ичиш мумкин: овқатдан олдинми, овқат маҳалими ёки овқатдан кейинми?