Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов ҳафтани ҳар жума кунини "Тиббиёт" куни сифатида белгилаш ҳақида топшириқ берди, деб хабар қилди Sof.uz нашри.
Туман ҳокимининг ўринбосарлари ҳафтанинг жума куни тиббиёт муассасаларидаги муаммоларни ўрганиш, таҳлил қилиш, уларни бартараф этиш, айниқса оилавий поликлиникаларда фуқароларни кутиш ҳолатларини олдини олиш каби камчиликларни бартараф этиш билан шуғулланишлари белгиланди.
Соғлиқни сақлаш тизими фаолиятини такомиллаштириш мақсадида 25 январь куни шаҳар ҳокимининг фармойиши қабул қилинди. Унга мувофиқ тизимидаги тиббиёт муассасаларини юмшоқ ва қаттиқ жиҳозлар билан таъминлашга 6 млрд. 185 млн сўм маблағ ажратилади.
Бундан ташқари, маҳаллий бюджетдан молиялаштириладиган тиббиёт муассасаларида, дори-дармон воситаларига ажратиладиган маблағ ўтган йилга нисбатан икки баробарга оширилди. 2017 йилда 26,5 млрд. сўм бўлган бўлса, 2018 йилда 48,2 млрд. сўмни ташкил этмоқда.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан кўриладиган бу каби чора-тадбирлар яқин кунлар ичида шаҳар соғлиқни сақлаш тизимида жиддий ўзгаришлар бўлишига олиб келади, дейилган хабарда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар