22:39 / 29.01.2018
11 052

Стресс ҳазм қилиш тизимига таъсир қиладими ёки йўқ?

Стресс ҳазм қилиш тизимига таъсир қиладими ёки йўқ?
Стресс ҳолатида баъзи одамларни қорин оғриғи безовта қилади, яна бировнинг томоғидан ҳеч нима ўтмайди. Реакциялар турлича, шундай экан, "Лайфхакер" эксперт - гастроэнтеролог Анна Юркевичнинг бу борадаги фикрларига қизиқди.

Стресс нима? Ким учундир бу - метрода ҳаракатланиш, яна биров учун - самолётда парвоз қилиш. Ҳар қандай ҳолатда ҳам вегетатив асаб тизими таъсири остида ошқозон-ичак тракти жабрланади.

Вегетатив асаб тизими ички органлар фаолияти учун жавоб беради, у автоном ва доимий равишда ишлайди. Биз фикр кучи орқали ичаклар, ошқозон ва бошқа органлар фаолиятига таъсир ўтказа олмаймиз. Шунинг учун хоҳлаймизми-йўқми, хавотирларга жавобан стресс гормонлари (масалан, адреналин) ишлаб чиқарилади.

Унинг таъсири остида ошқозон-ичак тракти мушаклари бўшашади, моторика секинлашади, сфинктерлар қисқаради. Стрессдан кейин ўнг қовурға остида оғриқ пайдо бўлиши сабабларидан бири ҳам шунда.

Ҳазм қилиш тизимига келадиган бўлсак, стресс вақтида гормонлар таъсири остида "ур ёки қоч" режими ёқилади. Қоннинг асосий оқими юрак, мия, мушакларга боради (ҳар эҳтимолга қарши қочишга улгуриш ёки қаршилик кўрсатиш учун). Бундай ҳолатда ошқозон-ичак трактига керакли миқдордаги қон етиб келмайди, шундай экан, овқат ҳазм қилиш жараёни ҳам секинлашади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Стресс ҳазм қилиш тизимига таъсир қиладими ёки йўқ?