12:00 / 02.02.2018
16 045

Гулкарам хотирани мустаҳкамлайди...

Гулкарам хотирани мустаҳкамлайди...
Гулкарам замонавий ошхоналарда сабзавот ёки безак ўрнида ишлатилади. Уни хомлигича турли салатларга қўшиб ҳам тановул қилиш мумкин. Таркибида калий, магний, кальций, марганец, темир, рух каби элементлар ва шифобахш витаминлар етарлича мавжудлиги боис гулкарам юрак, жигар, аёлларда учрайдиган кўкрак бези саратони профилактикаси учун тавсия этилади.

Дунёдаги «Соғлиқ учун фойдали таомномалар» рейтингида гулкарам энг юқори ўринда туради. Гулкарам овқат ҳазмини яхшилайди, танада ортиқча ёғ тўпланишини камайтириб, семиз­ликнинг олдини олади.

Бундан ташқари, гулкарам таркибида аниқланган ферментлар танадаги заҳарли бирикмаларни зарарсизлантириш жараёнига ёрдам беради. Ўз вақтида чиқариб ташланмаган заҳарли моддалар ҳужайранинг шикастланишига олиб келиши мумкин. Инсон ёши улғайгани сари, албатта, хотира ҳам сустлашиб боради. Гулкарамдаги кўплаб витаминлар ёш билан боғлиқ хотира пасайишининг олдини олади. Кучли сиқилиш, мия зўриқиши, шунингдек, қаришни ҳам секинлаштиради. Гулкарамдаги B витамини мия фаолиятини яхшилашда самарали манба ҳисобланади, ундаги К ва Д витамини эса мушаклар мустаҳкамлигини таъминлаб, суяклар мўртлашувининг олдини олади.

ПАРҲЕЗБОП САБЗАВОТ
Гулкарамда аскорбин кислотаси ва оқсил миқдори карамнинг бошқа турларига нисбатан мўлроқ. Овқатга ўсиб етилмаган оқ рангли тўпгули, яъни боши солинади. У енгил ҳазм бўлиши сабабли парҳезбоп ҳисобланади. Уни сувда қайнатиб, шўрвага солиб, тухум билан енгилгина қовуриб, маринадлаб, консервалаб истеъмол қилиш мумкин.

ҚАНДЛИ ДИАБЕТГА ҚАРШИ РЕЦЕПТ
Гулкарам ҳамма учун фойдали маҳсулот, айниқса, болаларга. Унда ёғ калорияси кам, аммо С витаминига бой. Гулкарам ғайриоддий таъми ва хушбўйлиги билан оммабоп маҳсулотлар сирасига киради. Шунинг учун ундан иштаҳаочар ва қонни тозаловчи шифобахш салатлар тайёрлаш мумкин. Масалан, қандли диабет билан оғриган кишилар учун қуйидаги оддий салат тавсия этилади:

1 дона гулкарамни бўлакларга бўлиб, сувда қайнатинг ва устига лимон шарбати ҳамда зайтун ёғидан қуйиб аралаштиринг. Агар истасангиз, унга бошқа мевалардан ҳам қўшишингиз мумкин. Бундай оддий салатни тайёрлаш ҳам осон, ҳам фойдалидир. Салат танангизни енгиллаштириб, қонингизни тозалайди.

Британиялик мутахассислар: «Таркибида сабзавот ва мевалари кўп бўлган салатлар киши организмидаги қандли диабетнинг кўтарилиб кетишининг олдини олади. Айниқса, гулкарам қўшилган сабзавот ва мевалардан тайёрланган салатлар янада кўпроқ фойда беради», дейишади.

Олимларнинг аниқлашича, бу фикр айнан ҳақиқат. Агар қандли диабет билан оғриган инсонлар бир кунда бу маҳсулотлардан 80 г истеъмол қилишса, касалликнинг ривожланиш хавфи тўхтаб, танадаги қанд миқдори 14 фоизга камаяркан.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Гулкарам хотирани мустаҳкамлайди...