Атроф-муҳитнинг яхши эмаслиги, маҳсулотлар таркибида кимёвий моддаларнинг кўпайиб бораётганлигидан организмимиз уларни ўзи чиқариб ташлашга қийналади. Хўш, унга қандай ёрдам бериш мумкин?
Шифокорлар ички аъзолар ва тизимларни уй шароитларида мустақил тозалашнинг хавфлилиги ҳақида огоҳлантиришади. Кераксиз моддалардан енгил халос бўлишга ёрдам берувчи маҳсулотларни истеъмол қилган ҳолда тўғри овқатланиш эса ҳамиша фойдалидир.
Мева-сабзавотли парҳез
Организмни йиғилиб қолган заҳарли моддалардан тозалаб, кўп миқдордаги клетчатка эвазига ичак фолиятини яхшилашга 10 кунлик мева-сабзавотли парҳез ёрдам беради.
Баъзи сабзавотлар ва меваларни етиштириш чоғида уларда химикатлар ва нитратлар тўпланади. Уларни истеъмол қилишдан олдин лимон суви ва денгиз тузи қўшилган сувда ювинг. Нитратлар миқдорини анча камайтириш учун сабзавотлар ва кўкатларни 15-20 дақиқа совуқ сувда ушлаб туринг (илдизмевалар ва карамни олдиндан кичик бўлакларга бўлиб олинг). Карамнинг ўзагини, сабзи ва бодрингнинг “думча”сини, кўкатларнинг бандини кесиб ташланг.
Нитратларни зарарсизлантиришнинг оддий йўли – бу сабзавотлар ёки илдизмеваларни қайнатиш. Лимон кислотаси ва анор суви ҳам нитартларни зарарсизлантириш қобилиятига эга, улардан салатларни тайёрлашда фойдаланганингиз маъқул.
Парҳез пайтида газсиз сув, кўк ва ўтли чой ичиш мумкин.
Кечки овқатга “Супургича” салатини тайёрланг. Хом лавлаги, сабзи ва карамни майда тўғраб, зайтун ёғи ва лимон сувини қўшинг.
Қовоқли таомлар жигарни тозалайди
10 кун давомида ҳар куни эрталаб тоблаб пиширилган қовоқ ва қайнатилган сабзига зайтун ёки кунжут ёғи қўшиб тайёрланган салат истеъмол қилинг. Тушликка – қовоқ, булғор қалампири, брокколи, помидор ва картошка қўшиб тайёрланган шўрва ва қайнатилган курка гўшти, кечки овқатга эса – қовоқ, қовоқча ва помидорли рагу ва озроқ балиқ (қайнатилган ёки тобланган) енг. Кун давомида олма, нок тамадди қилишингиз, қўшимчаларсиз кефир, кўк чой, қуруқ мевалардан тайёрланган компот ва газсиз сув ичишингиз мумкин. Шакар қўшманг. Ширинлик истасангиз, кечасига 1 ош қошиқ наъматак қиёмидан ичишингиз мумкин. Шунингдек, асал ҳам истеъмол қилганингиз маъқул. 2-3 килограммли қовоқни ювиб, устки қисмини кесиб ташланг. Қошиқ билан уруғи ва гўштини тозалаб олинг. Қовоққа табиий асал қуйиб, “қопқоқча”сини ёпинг ва 10-12 кун илиқ ва қоронғи жойга қўйинг. Сўнг асални шиша идишга қуйиб, музлатгичга қўйинг. Нонушта, тушлик ва кечки овқатдан 15 дақиқа олдин 1 ош қошиқдан 3 ҳафта давомида қабул қилинг.
Фаоллаштирилган кўмир
Бу қора таблеткалар заҳарли моддалар, оғир металларнинг тузлари ва ҳоказоларни ўзига шимиб олиш қобилиятига эга.
Кўмир билан тозалаш 7-10 кун давомида ўтказилади. Миқдорини ҳисоблаш осон: 10 кг тана вазнига 1 таблетка, ҳар куни 1-2 маҳал овқатдан 2 соатдан кейин бир стакан газсиз сув билан ичилади.
Тўғри, кўмир зарарли моддалар билан бирга фойдали моддаларни чиқариб юборади, шунинг учун тозалашдан кейин витаминли-минералли тўплам қабул қилиш керак.
Ёғ билан зиғир уруғи тиндирмаси
Зиғир уруғининг ёғли тиндирмаси ҳам зарарли моддаларни организмдан чиқарилишини тезлаштиради. Шиша идишга 100г зиғир уруғини солиб, устига бир стакан тозаланмаган ўсимлик ёғини қуйинг, аралаштириб, оғзини ёпиб, 7 кун қоронғи жойда хона ҳароратида сақланг. Тайёр бўлгач, ҳар куни овқатдан олдин 1 ош қошиқдан қабул қилинади.
Куркума “ёмон холестерин”дан халос қилади
Бу зираворнинг таркибига кирувчи куркумин организмдан зарарли моддаларни чиқаради, химикатлар ва инсектицидлар билан заҳарланишда ёрдам беради, ичакни ортиқча шиллиқ моддалардан тозалайди, “ёмон” холестеринни чиқаради. Уни таомлар ва ичимликларга қўшинг, ухлашдан олдин эса 1 чой қошиқ куркума қўшилган бир стакан сут ичинг.
Ўтли дамламанинг шифоси
Узоқ вақт давомида ўтли дамлама ичиш мумкин. У ичак, қон ва жигарни заҳарли моддалардан юмшоқ тозалайди.
Майдаланган бўзноч гуллари, қораандиз илдизи, қичитқи ўт барглари, итшумурт қобиғи, зиғир уруғи, наъматак меваси, қизилпойча, дасторбош, қирқбўғин ва иттиканак ўтларини тенг қисмда аралаштириб, 1 стакан қайноқ сув қўйинг ва сувли ҳаммомда 25 дақиқа қайнатинг. Сўнгра 45 дақиқа тиндириб, сузиб олинг. Қайнаган сув қўшиб, аввалги миқдорга келтиринг. Ҳар куни овқатдан олдин 1/3 стакандан 2-4 маҳал 3 ойдан 6 ойгача ичинг. Ҳар ойдан кейин икки ҳафта танаффус қилинг.
ШАҲЗОДА тайёрлади.
Манба: tasvir.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди