date
views 10 661

Шифокорлар нега кўп сув ичишни тавсия этишади?

Шифокорлар нега кўп сув ичишни тавсия этишади?
Соғлом одам кунига ўртача 2 литр сув ичиши керак. Бу – шифокорлар тавсияси. Мия ҳужайраларидан тортиб вужудимиздаги барча аъзолар сув билан ҳаёт. Кўп сув ичсак, танамизнинг сув йўқотиши олдини оламиз.

Сувнинг вужудимизга фойдалари:
– Танадаги ҳароратни мўътадиллаштиради.
– Жигар ҳамда буйракдаги заҳарли моддаларни ювади.
– Танани жароҳатлардан асрайди.
– Ҳужайра билан тўқималарнинг бир-бирига яқинлашишини таъминлайди.
– Тери ҳужайралари соғлом кўринишига ёрдам беради.

Вояга етган инсон танасида 40-50 литр сув бўлади. Қоннинг 83 фоизи, тўқималарнинг 75 фоизи, миянинг 74 фоизи, суякларнинг 22 фоизи сувдан иборат. Танадаги сувнинг 20 фоизи йўқолса, инсон ҳалок бўлади.

Етарли миқдорда сув ичилмаса:
– Мия секинлашиб, одам дангаса бўлиб қолади.
– қон қуюлади.
– қабзият юз беради.
– пешоб сарғайиб кетади.
Зиёвуддин РАҲИМ
"Бахтли ҳаёт сари" китобидан
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик