23:49 / 24.02.2018
4 762

Сиз тузнинг бир йиллик меъёрига амал қиляпсизми?

Сиз тузнинг бир йиллик меъёрига амал қиляпсизми?
Туз миқдорининг ошиб кетиши, айниқса, қон босими юқори юрадиганлар учун хавфли.
Фото: «Medicine»

Биз кун бўйи ўзимиз ўйлаганимиздан ҳам кўп туз истеъмол қиламиз. Чунки у жуда яхши ниқобланган. Хўш, ортиқча тузни қандай фош қилиш мумкин?

Дадиллик учун 120 грамм...
Вазни 60 килограммлик кишининг танасида камида 120 грамм ош тузи бўлади. Бу — организм учун «керакли захира». Бундан ортиғи зарар... Туз таркибидаги натрий ва хлор организмдаги суюқлик мувозанатини ушлаб туради: хлор ионлари ошқозон ширасида хлорид кислота ҳосил бўлишида қатнашса, натрий ионлари кислота-ишқор балансини таъминлайди. Ҳар иккаласи нерв импулслари узатилишида иштирок этади, уларнинг ёрдамида қон ва тўқималар глюкоза ва аминокислоталар билан таъминланади, улар сабаб ҳужайраичи ферментлари ишлайди.

Аслида биз жуда кўп туз еймиз: шўр бодринг, тузланган карам, фаст-фудга ўч инсонлар кунига қошиқлаб туз истеъмол қилишади!

Чучук ҳаёт
Туз миқдорининг ошиб кетиши, айниқса, қон босими юқори юрадиганлар учун хавфли. Бундан ташқари, олимларнинг айтишича, «тузга сезувчанлиги юқори» одамлар тоифаси ҳам бор экан. Уларнинг овқати сал шўр бўлдими, бир пасда қон босими кўтарилиб билдириб қўяди.

Юрак етишмовчилигида ҳам организмда туз миқдорининг кўп бўлиши ярамайди. Ортиқча тузни чиқариб ташлашдан буйраклар ҳам қийналади. Шу сабабли ҳам исталган беморнинг парҳезига қарасангиз албатта тузни камайтириш ёки вақтинча истеъмол қилмай туриш тавсия этилган бўлади.

Кунига 2500 миллиграмм (2,5 грамм), яъни учдан бирга тўлдирилган чой қошиқ миқдоридаги ош тузи организм учун етарли.


Сир очилмоқда
Айрим кишилар таомга тузни унинг тайёрланиш жараёнида эмас, балки кейин қўшиб ейишни ёқтиришади. Қизиғи, шифокорлар ҳам бу усулни маъқуллашяпти: таъм рецепторлари туз кристалларини тез илғагани боис унинг сарфи оз бўлади.

Инфографика: «Xabar.uz»

Аммо, барибир, туздонни дастурхонингиздан «бадарға» қилганингиз билан ҳам туздан буткул қутулдим десангиз — адашасиз. Дастурхон устида турган туздондан овқатингизга тушадиган туз сиз жами истеъмол қиладиган тузнинг атиги 15 фоизи, холос. Маълумотларга қараганда, бизнинг кунлик меъёримиз учун етарли туз миқдорининг 75 фоизи тайёр маҳсулотларда, 10 фоизи хом озиқ-овқатлар таркибида мавжуд.

Хўш, сиз бугун нималар, тўғрироғи, қанча туз истеъмол қилдингиз? Ҳисоблаб кўринг-чи! Қалай, тузини сал ошириб юбормадингизми?

Манба: Xabar.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Сиз тузнинг бир йиллик меъёрига амал қиляпсизми?