1. Онкологларнинг берган маълумотларига кўра, тил, лаб ва бошқа оғиз бўшлиғи органлари ҳамда ҳалқумнинг рак билан касалланиш ҳолларининг 80 фоизи (!) нос чекишнинг оқибати экан.
2. Носвой таркибида ҳайвонларнинг гўнги мавжуд бўлгани учун уни истеъмол қилган одам турли ошқозон инфекцияларини ва паразит ҳайвон касалликларини, шу жумладан вирусли гепатит касаллигини юқтириб олиши мумкин.
3. Боғбонлардан сўрасангиз, ўсимликларнинг тагига ўғит сифатида товуқ гўнги солинганда нима бўлишини айтиб беришади: товуқ гўнги жуда кучли бўлади, у ўсимликларни «куйдириб юборади». Шифокорлар бу фикрни тасдиқлайдилар. Носкашнинг организмида ҳам худди шундай кимёвий реакция юз беради, носнинг таъсиридан биринчи навбатда оғиз бўшлиғининг шиллиқ пардаси ва ошқозон-ичак йўллари жароҳатланади. Узоқ вақт нос чекиш ошқозон яраси ҳосил бўлишига олиб келиши мумкин.
4. Носнинг таркибидаги асосий таъсир қилувчи модда тамаки бўлгани учун носкашларда никотинга ўрганиб қолиш вужудга келади. Нос жуда кўп чекиладиган қирғизистонлик мутахассисларнинг айтишларича, тамакини бундай чекиш сигарет чекишдан ҳам баттар зарарлидир, чунки инсон нос чекканда, айниқса, оҳакнинг оғиз бўшлиғи шиллиқ пардасига янада кўпроқ таъсир кўрсатиши оқибатида жуда катта дозада никотин қабул қилади. Носвой кучли наркотик боғлиқликни келтириб чиқаради.
5. Қозоғистонлик наркологлар эса носвойнинг баъзи порцияларига тамакидан ташқари бошқа наркотик моддалар ҳам қўшилиши мумкинлигини айтадилар. Натижада носкашларда нафақат никотинга, балки бошқа кимёвий моддаларга ҳам кучли боғлиқлик шаклланиши мумкин.
6. Носвойни қўрқмасдан психотроп моддалар қаторига киритиш мумкин. Нос чекиш ўсмирларнинг руҳий ривожланишига салбий таъсир кўрсатади – зеҳн сусаяди, хотира ёмонлашади, бола бетайин, тутуриқсиз бўлиб ўсади. Носкашлар кўпинча хотиранинг ёмонлашуви, паришонхотирликдан шикоят қиладилар. Сурункали нос чекиш оқибатида ўсмирнинг шахсияти ўзгариб, унинг руҳиятида бузилишлар содир бўлади.
7. Ёш болалар носвой чекишга жуда тез ўрганиб қоладилар. Носкашлик улар учун одатий ҳол бўлиб қолади. Ўсмир тез орада янги, кучлироқ таассуротларни – кучлироқ маст қиладиган нарсаларни истаб қолади. Носвойни ҳам сақич сотиб олгандай осонлик билан сотиб олиб юрган ўсмир тез орада наркотикларга ҳам ўтиб кетмайди, деб ҳеч ким кафолат бера олмайди.
8. Носкашларнинг аксарияти тишларининг тез ишдан чиқишидан шикоят қилишади.
НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?
Носвой расман наркотик модда деб эътироф этилмаган, шунинг учун унга қарши курашишда ҳозирча фақат унинг нима эканини тушунтириш билангина чекланиб қолинмоқда.
Ота-оналар, педагоглар, шифокорлар ва умуман ҳар бир бефарқ бўлмаган кишилар бу ифлос модда инсоннинг калимаи шаҳодатини, ояту ҳадисларни айтадиган покиза оғзига солиниши нақадар хунук, ярамас иш эканини тушунтиришлари, жамиятимизда бундай ёт иллатларнинг йўқолиб кетишига ўз ҳиссаларини қўшишса, деган умиддамиз.
Манба: Xabar.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи