
Денвер университети олимларидан бири Ричард Жонсон бир гуруҳ олимлар билан ҳамкорликда туз меъёрдан ортиқ истеъмол қилинса, организмда қандай ўзгаришлар юз бериши хусусида тадқиқот олиб борди. Тадқиқотларда одатга кўра, сичқонлар иштирок этди. Уларга бир ой давомида меъёрдан бир неча баробар кўп миқдорда шўрсув бериб борилди. Кейин эса уларнинг организми қайта текширувдан ўтказилди. Маълум бўлдики, жониворлар жигарини қисқа муддат ичида бир неча ўн қават ёғ босибди. Ваҳоланки, бу жигарни оқибатда ўлишга олиб келади.
Бундан ташқари, тузни ҳаддан зиёд кўп миқдорда истеъмол қилиш гипертонияга дучор этаркан. Бу эса юрак хасталиклари келиб чиқиши кафолатланди деганидир.
Шунинг учун олимлар барчани огоҳлантирган ҳолда, инсонлар учун бир кунлик туз истеъмол қилиш меъёри беш-олти грамм атрофида эканини таъкидлашмоқда.
Манба: hordiq.uz