08:32 / 18.03.2018
6 911

Спиртли ичимликлар ичишнинг "янги хавфи" аниқланди

Спиртли ичимликлар ичишнинг "янги хавфи" аниқланди
Спиртли ичимлик ичганлар ўзларининг хатти-ҳаракатларини тўлиқ назорат қила олмайдилар, гарчи улар аксинча ўйлашса-да. Буни АҚШнинг Сан-Динго шаҳридаги Калифорния штати университети олимлари томонидан ўтказилган тадқиқот натижалари тасдиқлайди. Хулосалар «PLOS ONE» журналида нашр этилди. Бу ҳақда «Хабар» нашри маълум қилмоқда.

Олимлар тажриба учун 18 нафар кўнгиллини танладилар. Улардан экран марказида пайдо бўладиган квадрат рангини аниқлаш, шу билан бирга, экраннинг ён томонларида пайдо бўладиган иккита квадратга эътибор бермаслик сўралди.

Тажриба шуни кўрсатдики, спиртли ичимлик ичгандан кейин одамлар кўпинча хатога йўл қўйиб, ён томондаги квадратларнинг рангини кўрсатишган.

Махсус асбоб-ускуналар ёрдамида тадқиқотчилар миядан келган импульсларни таҳлил қилдилар. Маълум бўлишича, спиртли ичимликларни ичгандан сўнг ҳам инсон мияси вазиятни тўғри идрок эта олади. Лекин тўғри ишлаш қобилияти бузилади. Яъни, тажрибадагилар марказий квадрат қандай рангдалигини англашган, аммо бошқа ранглар орасидан тўғри кўрсатиб бера олишмаган.

Олимларнинг айтишича, инсон миясининг бу хусусияти маст ҳолатда машина ҳайдашда айниқса хавфлидир.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Спиртли ичимликлар ичишнинг "янги хавфи" аниқланди