АҚШнинг Массачусетс штатидаги умумий клиник шифохонанинг тадқиқотчилари семизлик кўкрак бези саратонини муваффақиятли даволашга тўсқинлик қилиши мумкинлигини аниқладилар. Бу ҳақда «EurekAlert!» нашри маълумотига асосланиб «Хабар» нашри маълум қилмоқда.
Кўкрак бези саратонига чалинган беморларнинг деярли 70 фоизи ортиқча вазнга эга. Натижада ўсмаларда ёғ тўқималарининг катта қисми тўпланади. Бундан ташқари, семизлик яллиғланиш ва ангиоген омиллар даражасини ошишига олиб келади. Буларнинг барчаси биргаликда қон томирларининг эндотелиал ўсиш омили (VEGF) фаолиятини блокировка қиладиган бевацизумаб препаратига таъсирчанликни камайтиради. Мазкур препарат ангиогенез ва метастазларнинг ривожланишига қарши курашиш учун ишлатилади.
Тадқиқотчилар кўкрак бези саратонига чалинган 99 нафар беморда бевацизумаб терапиясининг самарадорлигини таҳлил қилдилар. Дори фақатгина беморларнинг кичик бир қисмида ўз самарасини берган. Тана вазни индекси юқори (25 дан ортиқ) бўлганларда ўсмалар 33 фоиз кўп бўлган.
Ўсмалардаги ёғ тўқимасида озроқ қон томирлари ҳам бўлиб, бу препаратнинг ўсмалар ичига сингишини қийинлаштиради. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)