Одамлар қадим замонлардан буён қорин тўйдириш ҳамда кўплаб касалликларни даволаш мақсадида қўзиқоринлардан фойдаланганлар. Аммо ушбу ажойиб ўсимликнинг фойдали хусусиятларини ўрганиш фақат ўтган асрда бошланган. Деярли ҳар бир тадқиқот қўзиқорин турларининг янги хусусиятларини очиб беради.
Агар қўзиқоринлар экологик жиҳатдан ноқулай шароитда ўсган бўлса, тўғри тайёрланмаган бўлса ёки сақлаш қоидалари кузатилмаган бўлса инсон саломатлигига жиддий хавф туғдиради.
Таркиби
Қўзиқоринларнинг таркиби унинг турига, ўсиш жойига, ёшига ва бошқа омилларга боғлиқ. Энг кўп фойдаланиладиган қўзиқоринларда А, Д, Е, ПП, В гуруҳи, калий, кальций, фосфор, темир, олтингугурт, йод каби микроэлементлар мавжуд. Баъзи қўзиқоринлар таркибида А ва В гуруҳ витаминлари баъзи сабзавотлардагидан кўра сероб. Шунингдек, ортиқча ёғлар умуман кузатилмайди. Қўзиқорин таркибида, аминокислоталар, эфир мойлари, ферментлар ва бошқа керакли моддалар мавжуд.
Қўзиқоринларнинг фойдали хусусиятлари:
- Иммунитетни мустаҳкамлашга ёрдам беради;
- Қўзиқоринларда мавжуд лецитин томирларни тозалаш ва холестеринни камайтиришга ёрдам беради, атеросклерознинг олдини олади;
- Замбуруғларнинг мунтазам истеъмоли ақлий қобилиятга ижобий таъсир кўрсатади;
- Қўзиқоринлар асаб тизими учун фойдали, зиқликдан халос қилади;
- Мутахассислар қўзиқоринларни ортиқча тана вазнига эга бўлган одамларнинг рационига киритишни тавсия қиладилар. Чунки у жуда тўйимли, очликни тез қондиради;
- Оқ қўзиқорин — тери, соч ва тирноқларнинг соғлиғи учун жавобгардир. Шунингдек, қалқонсимон безнинг нормал фаолиятига ёрдамлашади;
- Унинг таркибидаги рибофлавин (В2 витамини) бор;
- Мутахассислар фикрига кўра, шампиньонлар бош оғриғини даволайди;
- Ойстер қўзиқоринлари инсон организмини ҳар хил касалликлардан ҳимоя қилади. Чунки унинг таркибидаги ПП витамини бор. Радиоактив моддаларни тўпламайди, аксинча уларни организмдан чиқаради;
- Шиитаке қўзиқоринлари, Японияда жуда кенг тарқалган. Инсон саломатлиги учун жуда фойдали ҳисобланади. Ундан саратон ва бошқа касалликларни даволаш учун қўлланилади.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Қўзиқоринларни ҳомиладор ва эмизикли аёллар, ёш болалар, шунингдек, ошқозон-ичак тракти ишлаши бузилган одамларга истеъмол қилиш тавсия қилинмайди.
Қўзиқоринлар ҳазм бўлиши оғир егулик ҳисобланади, шунинг учун уларни ортиқча ва тез-тез тановул қилиш овқат ҳазм қилиш тизимига салбий таъсир кўрсатади. Оқибатда пептик яра, панкреатит ва бошқа касалликларни олиб келиши мумкин. Мутахассислар қўзиқоринларни ҳафтасига икки мартадан кўпроқ истеъмол қилишни тавсия қилмайдилар.
Баъзи қўзиқоринлар зарарли бўлиб, инсон саломатлигига жилддий хавф солиши мумкин. Қўзиқорин 100% ишончли бўлиши учун, уни тўғри танлаш, тайёрлаш технологияси ва сақлаш қоидаларига риоя қилиш керак.
Жигар учун зурур маҳсулот
— Қўзиқорин Ўрта Осиё шароитида кам истеъмол қилинади. Унинг таркибида инсон организми учун энг фойдали элементлар жуда кўп. Жигар учун энг зарур маҳсулот саналади. Организм минерал моддалар ҳамда В ва С витаминига эҳтиёж сезганда истеъмол қилиш тавсия қилинади. Уни истеъмол қилишдан аввал албатта яхшилаб ювиб, тозалаб, майдалаб, қовуриш керак.
Ёввойи ҳолда ўсадиган қўзиқоринларнинг истеъмол учун хавфлилиги шундаки, уларга термик ишлов берилганда, яъни қайнатилганда, қовурилганда ҳам таркибидаги заҳарли моддалар парчаланмаслиги, заҳарлилик хусусиятини сақлаб қолиши мумкин. Шунинг учун бундай қўзиқоринларни мутахассис маслаҳатисиз истеъмол қилмаган маъқул.
Мавлуда Баҳриддинова,
врач, гастроэнтеролог, олий тоифали шифокор.
врач, гастроэнтеролог, олий тоифали шифокор.
Ўсаётган ҳудудга ҳам боғлиқ
— Қўзиқоринларнинг 100 мингдан ортиқ тури мавжуд. Ўзбекистонда 100 дан ортиқ тури ўсади. Шундан атига 25 туригина истеъмолга яроқли, яъни заҳарсиз ҳисобланада. Замбуруғни қовуриб ва қайнатиб истеъмол қилса бўлади. Бизнинг амалиётда шундай тажрибалар бўладики айрим ҳолларда заҳарсиз деб ҳисобланган қўзиқоринлардан заҳарланиш ҳолатлари ҳам кузатилган. Жумладан, катта йўллар бўйидаги, кимёвий моддалар ишлаб чиқариш корхоналари ёки улар сақланадиган омборларга туташ ҳудудларда ўсган еса бўладиган қўзиқорин турларини ҳам истеъмол қилиш ярамайди. Чунки қўзиқоринлар атмосфера ҳавоси, сув ва тупроқдаги заҳарли кимёвий моддаларни ўзига тез сингдириб олиш хусусиятига эга. Шунинг учун баъзида истеъмолга яроқли қўзиқоринлардан заҳарланиш ҳолатлари ҳам учраб туради.
Абдусалом Сатторов,
санитария врачи.
санитария врачи.
Холестерин миқдорини пасйтиради
— Қўзиқорининг энг асосий устунлиги оқсилнинг конидир. Унда оқсил тухумдан икки баробар, гўштдан уч баробар кўп. Фосфор ва кальций билан рақоботдош. Шу билан бирга, у жуда тўйимли бўлиб, озгина есангиз ҳам дарров қорнингиз тўйиб қолади. Қўзиқоринли таомлар билан бирга организм витамин, аминокислоталар, микроэлементларнинг катта миқдорини қабул қилади. Унинг таркибидаги ПП витамини қон ҳосил бўлиш жараёнида муҳим роль ўйнаб, томирлар деворини мустаҳкамлайди. Бу витамин қўзиқоринда худди мол жигаридагидан ҳам кўпроқ.
Қўзиқоринлар қондаги ёмон холестерин миқдорини пасайтиради. У шунингдек қандли диабет билан оғриган кишиларга фойдали: чунки унда ёғ жуда оз бўлиб, холестерин йўқдир, бироқ у оқсил, витамин, минерал, сув ва клетчаткаларга бойдир. Яна улар табиий инсулин ва ферментларга бой бўлиб, у крахмалли таомни парчалашга ёрдам беради. Юрак-қон томир касалликлари, атеросклероз, ортиқча вазн, қон босими ошишида ҳам унинг фойдалилиги тан олинган.
Қўзиқоринлар паст калорияли егулик саналиб, ортиқча вазндан қийналаётган одамлар учун мукаммал парҳез туридир.
Феруза Алявия,
диетолог, врач-гастроэнтеролог,
олий тоифали шифокор, тиббиёт фанлари номзоди.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
диетолог, врач-гастроэнтеролог,
олий тоифали шифокор, тиббиёт фанлари номзоди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...