15:27 / 23.04.2018
19 437

Ёғларни парчаловчи 10 маҳсулот

Ёғларни парчаловчи 10 маҳсулот
Ортиқча жисмоний ҳаракатларсиз озишга ёрдам берувчи маҳсулотлар билан танишинг! Сизга таклиф қилинаётган маҳсулотлар организмдаги моддалар алмашинувини тезлаштириб, танадаги ортиқча суюкликни чиқариб ташлайди ва овқат хазм қилиш жараёнини яхшилайди. Уларнинг ҳаммаси ёғларни парчалаш ҳусусиятига эга, факатгина ўзингизнинг таомномангизга озгина ўзгартириш киритиб шу маҳсулотларни қўшсангиз кифоя. Натижа сиз кутгандан ҳам аъло бўлади.

1. Творог, кефир, йогурт
Кальцитриол — гормон, сут маҳсулотлари таркибида бўлиб, тўқималарни ортиқча ёғлардан ҳалос бўлишига ёрдам беради. Парҳез қилаётганлар учун ёғсиз сутли маҳсулотларни тавсия киламиз. Улар оқсилга бой бўлиб, озишга ҳаракат қилаётганларнинг таомномасининг асосий кисмини ташкил қилиши керак. Муҳими — ёғсиз ва янги маҳсулотларни танлаш керак. Сут зардоби ҳам жуда фойдалидир, унинг таркибида тери ости ёғларни парчаловчи протеин мавжуд.

2. Занжабил
Занжабил таркибидаги эфир мойлари ошқозон суюқлигини ишлаб чиқарилишини ва овқат ҳазм қилинишини яхшилайди. Бу эса организмнинг ёғларни парчалашга кўпроқ энергия сарф қилишини таъминлайди. Булардан ташқари занжабил терининг ҳолатини яхшилашга ҳам ёрдам беради.

3. Карам
Карамнинг ҳар қандай турини истеъмол қилинг, озишда унинг фойдаси жуда катта. Карамнинг таркиби озуқа толаларга бой, бу организмдаги ортиқча нарсаларни чиқариб ташлашга ёрдам беради. Карамнинг таркибида аёлларда эстерогенни нормаллаштириб турувчи индол-3-карбиндол мавжуд. Карамнинг қалорияси жуда пастлиги сабабли ортиқча вазн олишдан қўрқмасдан ҳоҳлаганча истеъмол килиш мумкин.

4. Бодринг
Бодрингни энг яхши томони таркибида сувнинг кўплиги ва қалориясининг камлигидадир. Бодринг организмни ҳам ташқи томондан ҳам ички томондан намлантириб туради. Асосан жисмоний машқ билан актив шуғулланиб турувчилар учун фойдалидир. Озиш учун кўпроқ суюқлик истеъмол қилиш керак, бу вазифани бодринг аъло даражада бажаради. Бодрингни пустлоғи фойдали витамин ва микроэлементларга жуда бой, шунинг учун пустлоғи билан истеъмол қилиш тавсия қилинади.

5. Долчин

Долчин қондаги қанд миқдорини пасайтиради, бу эса ёғларнинг йиғилишини олдини олади. Долчинни кундалик истеъмол қиладиган ичимликларингизга кўшинг, чой, қахва ва ҳатто кефир ҳам долчин билан мазали бўлади.

6. Кўк чой

Кук чой организмни қиздиради ва шу билан овқат ҳазм бўлишини тезлаштиради. Кўк чой таркибидаги тиамин моддаси тери ости ёғларни парчалабгина қолмай, ички органларни қоплаб турувчи ёғларни парчалашлашда ҳам катта фойда беради.

7. Хантал (горчица)
Аччиқ таом ошқозонда суюқлик ажралишини яхшилайди. Гўшт, балиқ ва шунга ўхшаш кучли овқатларни хантал билан ейиш максадга мувофик, шунингдек турли ҳил салатларга ҳам кўшиб истеъмол килинса ҳам булади.

8. Апельсин
Апельсин ҳам озиқлантирувчи толаларга жуда бой, у билан бемалол қорин туйгазса бўлади. Енгил тамадди қилиб олиш учун жуда яхши танлов. Барча цитрус мевалар таркибидаги эфир мойлари ва флавоноидлар ҳисобига организмдаги ёғларни жуда яхши парчалайди.

9. Ананас
Таркибидаги озуқа толаларининг кўплиги эвазига тез қорин туйғазишга ёрдам беради, шу билан бирга ошқозонда суюқлик ажралишини яхши таъминлайди. Озишда яхши десерт вазифасини бажаради.

10. Бодом
Бодомнинг атиги 40% ҳазм бўлади. Колган ёғлар эса ҳазм килинмайди, факатгина оқсил ўзлаштирилади. Енгил тамадди учун бодом яхши озуқа хисобланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Ёғларни парчаловчи 10 маҳсулот