Саримсоқнинг яна бир фойдали хусусияти маълум қилинди

Саримсоқнинг яна бир фойдали хусусияти маълум қилинди
Британиянинг Ноттингем университети олимлари саримсоқнинг истеъмол қилиниши саратоннинг баъзи турлари, юрактомир касалликлари ва иккинчи турдаги қанд касаллигининг ривожланиши хавфини камайтира олишини аниқлашди.

Саримсоқнинг фойдаси уни тайёрлаш усулига кўра ўзгаради, бироқ олимлар бу усуллардан қайси бири энг яхшиси бўлиши ҳақида бир хулосага келишмаган. Бу молекулалар физиологик ва биокимёвий жараёнларни келтириб чиқаради.

Олимларнинг айтишича, саримсоқнинг олтингугурт сақловчи компонентлари ҳужайра ва тўқималарда газсимон моддалар сигнал молекулаларининг миқдорини ўзгартириши мумкин.

“Бу соҳада касалликлар хавфини камайтириш усулларини топиш ва инсон соғлиғини мустаҳкамлаш учун катта майдон қолмоқда”, деб айтган тадқиқот муаллифларидан бири Питер Роуз.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар