
Қулупнай юрак фаолиятни яхшилайди. Қулупнай таркибидаги ретинол (A витамини) яллиғланишга қарши курашади, терини майинлаштиради, ажинларни текислайди ва кўриш қобилиятини яхшилайди.
Фолий кислотаси (B9 витамини) аёллар репродуктив саломатлигига таъсир кўрсатади, ҳомиладорликни режалаштиришда аҳамияти катта, чунки бу витамин боланинг асаб тизими шаклланишида иштирок етади.
Аскорбин кислотаси (C витамини) эса қулупнайда лимондан ҳам кўпроқ миқдорда эканлиги исботланган, у иммунитетни мустаҳкамлайди, кайфиятни кўтаради, ортиқча вазн муаммосида ёрдам беради. Терини намлантиришда эса калий ва магний моддаларига етадигани йўқ. Қолаверса, бу моддалар юрак фаолиятини яхшилайди, қон босимини бир меъёрда ушлаб туради, организмни кислород билан тўйинтиради. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар