
Англия олимларининг навбатдаги яратаётган янги дори воситаси келажакда соч тўкилишига қарши асқотиши мумкин. Олимлар изланишлар давомида остеопорозга қарши қўлланадиган дорини сал қайта ишланса, соч тўкилишидан халос қилиши муқаррарлигига гувоҳ бўлишди.
Аниқландики, бу дори воситаси компонентларидан бири организмдаги соч ўсишини секинлаштирувчи ёки бутунлай ўсишдан тўхтатувчи оқсилга сезиларли таъсир кўрсатиб, шунинг ёрдамида соч ўсиш жараёнини тезлаштириб бераркан.
Ҳозирги пайтда олимлар худди шу дори воситасини қайта ишлаш ҳаракатига тушишган. Тахминларга кўра, калликка қарши янги дори шу йил ёзида клиник синовларга жалб этилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг