21:30 / 14.05.2018
7 816

Отанинг ёши ва одатлари фарзандларининг соғлиғида акс этиши аниқланди

Отанинг ёши ва одатлари фарзандларининг соғлиғида акс этиши аниқланди
Болалар ва уларнинг ота-оналари соғлиғини кузатиш, натижаларни кенг таҳлил қилиш ва таққослаш шуни кўрсатдики, отанинг ёши ва унинг зарали одатлари фарзандларининг нуқсонли ва генетик касаллар билан туғилишига сабаб бўлади. Бу ҳақида American Journal of Stem Cells журналида маълум қилинган.

"Онанинг гормонлари, нутриентлари ҳамда руҳий ҳолати унинг фарзандларидаги органлар, ҳужайралар ва генлар фаолиятига тўғирлаб бўлмайдиган таъсир ўтказишини кўпчилик яхши билади. Энди эса оталарда ҳам худди шундай боғлиқлик кузатилиши исботланди - унинг ҳаёт тарзи ва ёши генлар фаолиятини бошқарувчи молекулаларда ўз ифодасини топиши мумкин. Шундай қилиб, нафақат фарзандлар, балки ундан кейинги авлоднинг соғлиғи ҳам оталарга боғлиқдир", - деди Жоржтаун университети (АҚШ) олимаси Жоанна Китлинска.

Китлинска ва унинг ҳамкасблари отадан болага ирсият орқали ўтадиган ҳамда турли генетик ва ногенетик омилларнинг фарзанд соғлиғига таъсирига доир бир неча ўнлаб тиббий тадқиқотлар ўтказиб, уларни таққослаб ҳамда натижаларини ўрганиб, шундай хулосага келишди.

Мақола муаллифларининг билдиришича, яқинда ўтказилган тадқиқот икки жинс вакиллари (ота-онадан) ДНКсидаги майда вариация ва мутациялар фарзанд ота-онасидан мерос қилиб оладиган хислатлар тўпламига изоҳ бера олмаслигини кўрсатди, бу инсон эволюциясига ногенетик таъсирлар ҳам борилигидан дарак беради.

Оталардаги спиртли ичимликларни истеъмол қилиш одати ҳомилага таъсир кўрсатиб, бу эркакнинг бутун авлодига таъсир ўтказиши мумкин. Яна бир мисол - эркакларда 45 ва ундан катта ёшда туғилган фарзандлар ёш оталардан туғилган болаларга қараганда шизофренияга кўпроқ чалинади.

Ижобий натижалар ҳам бўлган - масалан, ўсмирлик йилларида оталарнинг соғлом турмуш тарзи ва парҳез уларнинг фарзандлари ҳамда невараларида юрак-қон томир касалликлари ривожланиши эҳтимолини сезиларли даражада камайтиради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Отанинг ёши ва одатлари фарзандларининг соғлиғида акс этиши аниқланди