Ҳарвард тиббиёт мактаби олимлари чекиш генлар фаоллигида узоқ муддатли ўзгаришларга сабаб бўлишини аниқлашди. Бу ҳақида NBC News хабар берди. Генетиклар 16 минг кишида метиллаштириш жараёнлари - метил гуруҳи(CH3)нинг ДНКга қўшилишини ўрганиб, шундай хулосага келишди.
Мутахассислар 1971 йилга қадар ўтказилган турли тадқиқот иштирокчиларининг қон намуналарини таҳлил қилиб чиқишди. Олимлар ушбу маълумотларни беморларнинг овқатланиш рациони, чекиши, соғлом ҳаёт тарзига риоя қилиши ва қандай касалликларни ўтказгани кўрсатилган тиббий анкеталаридан ўрганишган.
Маълум бўлишича, аксарият чекувчиларда юрак касалликлари ва саратон безлари ҳосил бўлиши билан боғлиқ 7 минг ген фаоллигига таъсир кўрсатган метиллаштиришда ўзгаришлар кузатилган. Чекишни ташлаганларда ДНКнинг катта қисми тахминан 5 йилдан сўнг меъёрга тушган, бироқ 19 генга алоқадор ўзгаришлар 30 йил давомида сақланиб қолган.
Олимларнинг сўзларига кўра, бу тадқиқот натижалари чекувчи кишиларда ҳаттоки ўнлаб йиллар ўтса ҳам, саратоннинг баъзи турлари, сурункали обструктив ўпка касаллиги ва инсульт каби касалликларнинг ривожланиш хавфи сақланиб қолишини кўрсатди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Олимлар Ойнинг орқа томонидан олинган тупроқ намуналарини ўрганди