Швейцариялик олимлар диабетга йўлиққан инсонлар учун ҳақиқий совға тайёрлашяпти, деб хабар бермоқда «Хабар» нашри. Чунки улар бу хасталикка қарши курашишнинг мутлақо янги усулини ишлаб чиқишди. «Швейцарча усул»да бош роллардан бирини кофеин ўйнайди: бу модда қаҳва, чой ва энергетик ичимликлар таркибида бор.
Цюрихдаги Швейцария олий техника мактаби (ETH Zurich)нинг доктор Мартин Фуссенеггер бошчилигидаги мутахассислари қондаги глюкоза миқдорини пасайтирувчи оқсилни синтез қилишди. Бу жараёнда кофеин фаоллаштирувчи вазифасини бажаради.
Бунда ошқозоности безига биринчи бўлиб махсус ҳужайралар киритилади, улар керакли гормон ишлаб чиқарувчи «завод» вазифасини бажаради. Шундан сўнг кофеин истеъмол қилинганида, мослаштирилган ҳужайралар инсулин ишлаб чиқарилиш жараёнини рағбатлантиради ва глюкозанинг қонда тўпланишини камайтиради. Олимлар гуруҳи сичқонларда синов ўтказиб ўзлари кутган натижага эришдилар. Лаборатория жониворларида ушбу даволаш усули ижобий натижа берди. Оқсиллар киритилиб, улар кейинчалик кофеин таъсирида қўзғатилганида сичқонлар қон таркибида қанд миқдори барқарорлашиб, вазни меъёрга қайтган. Энг муҳими, кофеин меъёридан кўп истеъмол қилинганида ҳам организмда глюкоза миқдори хавфли даражада тушиб кетмасдан, меъёрида қолган.
«Кенг тарқаган чой ва қаҳва ичиш одатларига асосланган янгича даволаш усули ҳеч қандай тўсиқларсиз одамларнинг ҳаёт тарзига кириб бориши керак» — деб ҳисоблашмоқда ETH Zurich мутахассислари.
Олимлар яратган оқсиллар фаоллиги кофеинли турли ичимликлар: қаҳва, чой, «Coca-Cola» ва «RedBull»да синаб кўрилди. Ҳатто «Starbucks» компанияси маҳсулоти ҳам синовдан ўтказилди. Ҳар бир ҳолатда интеграциялашган генетик тизим муваффақиятли «старт» олди. Бу эса швейцариялик олимларга мазкур усулнинг универсаллиги ҳақида сўзлаш имконини беради.
Доктор Мартин Фуссенеггер таъкидлашича, унинг жамоаси энди ўз тадқиқотлари маҳсулини инсонларда синаб кўришга ҳозирлик кўряпти. Агарда таҳлиллар олимлар кутган натижани берса, яқин келажакда диабетикларнинг ҳаёти буткул яхши томонга ўзгариб кетиши мумкин.
Тадқиқот тафсилотлари билан тўлиқ бу ерда танишишингиз мумкин. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Чехия юзлаб мактаблардаги портлаш таҳдидларида россиялик жосусларни айблади