Оғриқ қолдирувчиларнинг кенг қўлланилиши юрак етишмовчилиги туфайли шифохонага тушувчи беморлар сонининг кўпайишига олиб келмоқда. Гап яллиғланишга қарши нестероид дори воситалари ҳақида бормоқда. Миландаги Бикокка университети олимларининг шунга доир илмий изланишлари Medicalxpress нашрида чоп этилди.
Тадқиқот давомида олимлар Германия, Буюк Британия, Нидерландия ва Италияда яшовчи, оғриқ қолдирувчи дори воситаларини қабул қилувчи 10 миллион беморнинг маълумотини таҳлил қилиб чиқишди. Тадқиқотчилар бунда 92 мингдан ортиқ шифохонага тушиш ҳолатларини аниқлашди, ҳар бир беморнинг қайси дорини қандай дозада қабул қилганлигини ҳам ўрганиб чиқишди.
Тадқиқот натижаларига кўра, диклофенак, ибупрофен, индометацин, кеторолак, напроксен, нимесулид, пироксикам каби дори воситалари, шунингдек Сох 2 ингибаторлари - эторикоксиб ва рофекоксиб - катта дозаларда юрак етишмовчилиги хавфини икки баробар ошириши маълум бўлди.
Бу натижалар кузатув тадқиқотидан олинган бўлса-да, экспертлар оғриқ қолдирувчи дори воситаларини эҳтиёткорлик билан қабул қилишни тавсия қилишмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Олимлар Ойнинг орқа томонидан олинган тупроқ намуналарини ўрганди