
Сиднейлик бир гуруҳ олимлар худди шу мавзуда бир нечта тадқиқотлар олиб боришди. Натижада тўпланган далиллар шуни кўрсатдики, апельсин таркибидаги флавоноид пигменти кўзимизнинг сезувчанлик имкониятларини ошириб, кўриш қобилиятимизни ташқи хавфлардан ҳимоя қиларкан.
— Ҳатто, ҳафтада бир марта апельсин есангиз ҳам барибир зиён қилмайсиз, — деди олимлардан бири Бамини Гопинат. — Кўзингиз соғлом бўлиши, кўриш имкониятларингиз камаймаслиги кафолатланади…
Тадқиқотларда ёши 50 дан ўтган мингга яқин кўнгилли иштирок этди. Улар мисолида олимлар флавоноидлар инсон кўзига қай тартибда ва қандай таъсир кўрсатишини назоратдан ўтказишди.
Дарвоқе, апельсин нафақат кўриш қобилиятимизни яхшиларкан, балки хасталанган кўзларниг соғайишида ҳам муҳим аҳамиятга эга экан.
Манба: Hordiq.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар