
Асосий дори воситаларининг рўйхати Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақида вазирликнинг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар бермоқда.
Мазкур рўйхатга жами 820 та дори воситаси киритилган.
Эслатиб ўтамиз, “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ асосий дори воситалари рўйхати икки йилда камида бир марта ишлаб чиқилиб тасдиқланади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур рўйхатга киритилган дори воситаларини давлат тиббиёт муассасаларида мавжуд бўлишини назорат қилиб боради. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар