Ўзбекистонда халқ табобати соҳасини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Huquqiy axborot” канали хабар бермоқда.
Ушбу қарорга кўра табибларнинг фаолиятини тартибга солиш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Халқ табобати ассоциацияси ташкил этилади.
Шунингдек, эндиликда халқ табобати аҳолига тиббий ёрдам кўрсатишнинг қўшимча усули сифатида эътироф этилади ва ушбу фаолият билан лицензия асосида шуғулланиш лозим бўлади.
Табиблар кўрсатган хизматлари учун тиббиёт ходимлари каби жавобгар бўлади.
Тиббиёт олий ўқув юртларида халқ табобати бўйича махсус ўқув цикли, Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида халқ табобати кафедраси ва халқ табобати йўналиши бўйича малака ошириш курси жорий этилади.
Шунингдек, жорий йилнинг 1 декабригача табибларнинг фаолиятига баҳо бериш мезонлари ишлаб чиқилади.
Бундан ташқари, халқ табобатида қўлланадиган ўсимликлар, уларни парвариш қилиш ва ўстириш жойи, ўсимликлардан фойдаланиш ва бошқа зарур маълумотларни ўз ичига олган махсус база яратилади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди