16:44 / 20.10.2018
4 757

Испан олимлари: “ОИВга чалинган беморларни даволадик”

Испан олимлари: “ОИВга чалинган беморларни даволадик”
Испан олимлари одам иммунтанқисилиги вируси (ОИВ)га чалинган олти нафар беморни ўзак ҳужайра кўчириб ўтказиш орқали даволашганини айтишмоқда.

Мадриддаги Грегорио Мараньон номидаги клиника ҳамда Барселонадаги ОИВни тадқиқ қилиш институти олимларининг ҳамкорликдаги изланишлари натижаси Annals of Internal Medicine номли тиббиёт журналида эълон қилинди.

Мақолада латент резервуардаги ОИВ инфекцияси киндик ва суяк илигидан ўзак ҳужайрани кўчириб ўтказиш орқали даволангани айтилган.

ОИВнинг латент резурвуари – бу инфекция юққан “уйқудаги” ҳужайралар гуруҳи бўлиб, уларни на дори-дармон, на одамнинг иммун тизими туза олади.

Олти нафар бемор антиретровирус препаратларни қабул қилишда давом этмоқда, бироқ олимлар уларнинг организми вирусдан буткул халос бўлди деган фикрда.

Испан олимларнинг тадқиқотига “Берлин бемори” номини олган америкалик Тимоти Браун билан боғлиқ ҳодиса асос бўлди. У ОИВдан қутулган дунёдаги ягона кишидир. Браунга ОИВ инфекцияси ташхиси 1995 йилда қўйилган, 2006 йилда эса у оққон касаллигига чалинди. Унга икки бор суяк илиги кўчириб ўтказилган. 2011 йилда Тимоти Браун ОИВдан буткул халос бўлганини билдирди.

Олимлар янги тадқиқот Брауннинг касалликдан қандай қутулганини аниқлаштиришга ёрдам беришига умид қилишмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Испан олимлари: “ОИВга чалинган беморларни даволадик”