
Дания олимлари юрак қон томир деворларини мустаҳкам тутувчи, юрак хуружи хавфини сезиларли даражада камайтира олувчи яна бир маҳсулот турини аниқлашди.
Бу денгиз карами экан. Тадқиқотларда иштирок этганларга маълум муддат денгиз карами бериб борилганда, улар ҳар куни эрта тонгданоқ ўзларини аъло даражада ҳис эта бошлаганларини баён қилишди. Ваҳоланки, уларнинг барчаси турли кўринишдаги юрак хасталикларига дучор бўлганлар эди.
Гап шундаки, денгиз карами магний ва темир моддасига, А, С, Е витаминларига бой. Денгиз карами таркибидаги полисахаридлар иммуниал тизим фаолиятини яхшилайди, организмда модда алмашинувини меъёрда ушлаб туради, қондаги холестерин миқдорини камайтиради. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.