22:03 / 26.12.2018
12 795

Олимлар қон босими ошишига қарши нано-дори воситасини яратишди

Олимлар қон босими ошишига қарши нано-дори воситасини яратишди
Россиянинг Новосибирск биологлари қон босимини пасайтирувчи махсус нано-заррачаларини яратишди. Ушбу препраратни гипертония хасталигига чалинган каламушларда синаб кўришди. Бу ҳақда РИА Новости хабарига асосан Sof.uz нашри маълум қилмоқда.

“Бизнинг препаратимиз нано-заррачалар ва ДНКнинг қисқа молекулалари комплексидан иборат. Биринчилар иккинчиларнинг ҳужайраларга киришига кўмаклашади. У ерда улар РНК матрицаси билан боғланиб, оқсил пайдо бўлишига тўсқинлик қилади. Шу туфайли ҳужайрадаги рецепторлар сони кўпаймайди ва қон босими кўтарилмайди”, - деди Новосибирск давлат университети вакили Ася Левина.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти статистикасига кўра, юрак қон-томир касалликлари, жумладан, инфаркт ва инсульт глобал даражада инсон ўлимининг асосий сабабларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳар йил бу касалликлардан 17 миллионга яқин инсон ҳаётдан кўз юмади. Уларнинг аксариятида қон босимининг ошиши кузатилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Олимлар қон босими ошишига қарши нано-дори воситасини яратишди