08:43 / 05.01.2019
10 427

Олимлар тери саратони ривожланишини тўхтатиш усулини топишди

Олимлар тери саратони ривожланишини тўхтатиш усулини топишди
Австралиянинг Квинсленд университети олимлари меланома (терининг ёмон сифатли ўсимтаси) ривожланишини тўхтатишга ёрдам берувчи усулни топишди.

Маълум қилинишича, олимлар гуруҳи ўсимталарнинг қон айланишига жавоб берувчи ҳужайраларни “ўчириш”нинг усулини топишган. Қон келмаса ўсимталар ҳам ўса олмайди. Олимларнинг айтишича, бу функция учун асос ҳужайралар гуруҳи жавоб беради.

“Агар бу асос ҳужайралардан халос бўлинса, унда қон томирлари ҳосил бўлмайди, ўсимталар эса ўсмайди ва бошқа жойларга тарқалмайди”, деб айтган профессор Киараш Хосротеграни. Олимларнинг таъкидлашича, меланоманинг теридан тананинг бошқа аъзоларига ўта олиши одамларга хавф солишининг асосий сабаби ҳисобланади.

“Ўсимталар лимфа тугунлари ёки ўпкага тарқалишидан олдин организм бу соҳаларда қўшимча қон томирлари ўстира бошлайди, яъни гўёки саратон учун махсус “ўйиқлар” яратади”, деб айтган доктор Жатин Пател. Маълум қилинишича, олимларнинг кейинги тадқиқоти бу “ўйиқлар”ни блоклашга қаратилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Олимлар тери саратони ривожланишини тўхтатиш усулини топишди