
2019-2021 йилларда Республиканинг фармацевтика тармоғини янада жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент фармони қабул қилинди.
Фармонга мувофиқ, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг “O`zmedimpeks” Давлат унитар корхонаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига ўтказилди.
Фармон билан 2019-2021 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини жадал ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.
Йўл харитаси доирасида 2019 йил 1 июлгача импорт қилишда қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган саноат ишлаб чиқариши учун хом ашё ҳамда дорихонада тайёрланадиган дори воситалари ва тиббиёт буюмлари рўйхати тасдиқланади.
2019-2021 йилларда 10 турдаги дори воситалари гуруҳларини ишлаб чиқариш маҳаллийлаштирилади. Антибиотиклар, вирусларга қарши ҳамда онкологик касалликлар учун дори воситалари шулар жумласидандир. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар