7 402
Республика кўз касалликлари шифохонасида имтиёзли равишда жарроҳлик амалиётлари ўтказилади
Бугунги кунда мамлакатимизда қандли диабет касаллигининг кўз билан боғлиқ асоратлари тиббиётимизнинг офталмология йўналишидаги долзарб муоммоларидан бири ҳисобланади. Шу боис мазкур хасталикларнинг олдини олиш, унга қарши курашиш, профилактика ва ташхислаш жараёнини яхшилаш мақсадида қатор изланишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 20 июндаги “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига 2017 — 2021 йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида илк маротаба ҳомийлар кўмагида “OERTLI” компаниясининг OS4 комбайни Республика кўз касалликлари клиник шифохонасига келтирилди. Мазкур замонавий технологиянинг имкониятларидан тиббиётимизда кенг фойдаланиш мақсадида шифохона мутахассислари хорижда малака ошириб қайтди.
Ушбу технология асосида шу йилнинг 20 – 26 май кунлари Республика кўз касалликлари клиник шифохонасида марказ шифокорлари ва Москва шаҳридаги Гельмголц илмий текшириш институти профессори, тиббиёт фанлари доктори Сергей Торопаян бошчилигида қандли диабет касаллигининг кўз билан боғлиқ асоратлари, жумладан, диабетик ретинопатия ва тўр парда касалликлари билан касалланганбеморларга имтиёзли нархларда жарроҳлик амалиётлари ўтказади.
Ҳафталик давомида Тошкент врачлар малака ошириш институти офтальмология кафедрасида тахсил олувчи клиник ординаторлар, малака ошириш учун келган шифокорларга ва клиника шифокорларига маҳорат дарслари ўтказилади ва юқори технологик мураккаб операциялар жонли жарроҳлик усулида намойиш этилади.
Ушбу амалиётлардан имтиёзли равишда фойдаланишни истаган беморлар Республика кўз касалликлари шифохонаси маъмурияти билан боғланишлари мумкин.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди