Ўзбекистонда мажбурий тиббий суғурта уч босқичда, 2021, 2023 ва 2025 йилларда жорий этилади. Бу ҳақида мажбурий тиббий суғурта механизмларини жорий этиш ҳақидаги президент қарори лойиҳасида айтиб ўтилган. Бу ҳақда Sof.uz нашри Норма.узга таяниб хабар қилмоқда.
Норматив – ҳуқуқий ҳужжатларни муҳокама қилиш порталида жойлаштирилган президент қарори лойиҳасига кўра, Ўзбекистонда мажбурий тиббий суғурта механизми 2021 йилдан бошлаб оммавий тартибда жорий этила бошланади.
Мажбурий суғурта 2021 йилда бошланадиган биринчи босқичда тажриба тариқасида Сирдарё вилоятида жорий этилади. 2023 йилдан Қорақалпоғистон республикаси, Тошкент, Самарқанд, Навоий, Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида жорий этилади. 2025 йилдан бошлаб эса – бутун Ўзбекистон бўйлаб амал қилади.
Вазирлар Маҳкамаси қарамоғида Ихтиёрий тиббий суғурта фонди ташкил қилинади. Унинг филиаллари Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон республикасида ишлай бошлайди.
Ушбу фонднинг асосий вазифаси этиб – аҳолини тиббий суғурта қилиш лойиҳасини амалга ошириш, суғурта бадалларини жамлаш ва бошқариш – белгиланган.
Ушбу йўналишда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги жаҳаон тажрибасини ўрганиб чиқиб, ЖСТ экспертлари ҳамда Жанубий Кореянинг Миллий тиббий суғурта хизмати вакиллари билан маслаҳатлашган ва тажрибасини ўрганган.
Ўзбекистонда мажбурий тиббий суғурта тизимини ташкил қилиш концепцияси 2018 йилнинг декабрь ойида президент Шавкат Мирзиёев томонидан тасдиқланган эди. Ушбу соҳада режалаштирилаётган ислоҳотлар аҳолининг тиббий хизматларга бўлган эҳтиёжини қондириб, соҳага молиявий ресурсларни жалб қилиш ва уларни самарали харажат қилишга қаратилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Жиззахда Cobalt катта тезликда икки қизчани уриб юборди