Шахс ажралиши (шахс диссоциатив бузилиши) – психик касаллик бўлиб, инсонда иккинчи шахснинг пайдо бўлиши билан намоён бўлади. Психиатрияда кўплаб диссотсиатив шахс бузилиши номли касаллик мавжуд, бунда инсонда бир нечта шахслар “яшайди”. Баъзан шундай ҳолатлар ҳам бўлиши мумкинки, бир инсонда юздан ортиқ шахс яшайди.
САБАБЛАРИ:
Диссоциация – психологик ҳимоя механизми бўлиб, бунда инсон ўзи билан содир бўлаётган ҳодисаларни худди бошқа одам билан бўлаётгандай қабул қилади.
Шахс ажралиши сабаблари қуйидагилар:
- Оғир психологик травмалар;
- Физик зўровонликни бошдан ўтказганлар;
- Ёшлигида эмоционал зўриқишларни ўтказганлар;
- Узоқ вақт уйқусиз ҳолатда бўлиш.
БEЛГИЛАРИ:
Шахс ажралиши синдроми қуйидаги белгилар билан намоён бўлиши мумкин:
• беморда икки ва ундан ортиқ шахснинг “яшаши”;
• шахснинг ҳар бири даврий равишда ўз “эгаси” устидан назоратни қўлга олади;
• узоқ вақтли хотиранинг бузилиши;
• вақтдаги узилишлар;
• кайфиятнинг бирданига ўзгариши;
• паник ҳужумлар (атака);
• дереализация ҳисси;
• уйқунинг бузилиши;
• безовталик;
• овқатдан бош тортиш;
• галлюцинацияларнинг пайдо бўлиши.
ДИАГНОСТИКА:
Шахснинг диссоциатив бузилишини қандай даволаш борасида психотерапевт қуйидаги текширувларни ўтказади:
• электроэнсефалография;
• бош мия компьютер томографияси;
• бош мия магнит-резонанс томографияси;
Ушбу касалликни шизофрения, делирий, ақлий заифлик, шахс бузилишлари ва деменсиядан фарқлаш лозим.
ДАВОЛАШ:
Шахс ажралишини даволашда қуйидагилар қўлланилади:
• антидепрессантлар;
• транквилизаторлар;
• нейролептиклар;
• психотерапевтик даво;
• гипноз.
Даволаш курси узоқ вақт давом этади, кўпинча умрбод даволанади.
АСОРАТИ:
Агар ўз вақтида даво чоралари кўрилмаса, қуйидаги асоратлар ривожланиш хавфи юқори бўлади:
• амнезия;
• депрессия;
• деперсонализация.
Суицид (ўзини ўзи ўлдириш) ҳолатлари ҳам учраши мумкин.
Шахс ажралиши кўпроқ аёлларда, болалигида руҳий травмаларни ўтказганлар, спиртли ичимликлар, наркотик моддаларни қабул қилганларда кузатилади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”