Тадқиқотчилар компютер томографияси натижасида олинган оддий суратларни таҳлил қиладиган дастурни ишлаб чиқишди.
Британ олимлари топган ўта самарали усул юрак хуружи пайдо бўлмасидан туриб унинг дастлабки белгиларини аниқлаш имконини беради. The Times газетасига кўра, бунга сунъий интеллект технологиясини қўллаш орқали муваффақ бўлинган.
Оксфорд университети мутахассислари сунъий интеллект асосланиб ишлаб чиққан технология юрак хуружига учраш эҳтимоли ўта юқори бўлган инсонларда бу ҳолат пайдо бўлишини ўн йилгача олдиндан айтиб бера олади. Янги дастур юракнинг компютер томографияси воситасида олинган оддий суратларини таҳлил қилади. Олимлар бунинг ёрдамида танадаги ёғ тўқималари, чандиқлар, яллиғланишлар ва янги қон томирларининг пайдо бўлишини ўрганиб чиққан.
Экспертларнинг сўзларига кўра, бу дастур мижозда юрак хуружи пайдо бўлишини олдиндан 85-90% аниқликкача олдиндан айтиб беради. “Компютер томографияси ёрдамида кўраётган нарсамиз бу – айсбергнинг учи, холос. Биз сунъий интеллектнинг фавқулодда ўта кучли тизимини ишлаб чиқдик, у инсон организмини ичкаридан кўриб, унга хафв туғдираётган омилларни кўрсатиб беради”, деди Оксфорд университети профессори Хараламбос Антониадис. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”